

"Марсель" ва "Ницца" 29 ёшли француз билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Ўйинчи учун шунингдек икки инглиз клуби, жумладан "Ноттингем Форест" даъвогарлик қилмоқда.
Плеанинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Француз форварди ўтган мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 8та ассист қайд этди.



