Торрес: "Месси ва Роналду билан бир сафда бўлиши учун Гризманнга совринлар керак"
Aslanov Jasurbek
17 апр 2018
"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торреснинг фикрича, Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тенг келиш учун унинг жамоадоши Антун Гризманнга совринлар керак.
Франциялик жорий мавсум барча турнирларда "Атлетико" сафида 26та гол урди.
"Месси ва Роналду даражасига етиш учун Гризманнга совринлар етишмаяпти. Антуан совринларни "Атлетико"да қўлга киритади деб умид қиламан" - дейди Торрес.