"Торпедо"га янги бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
13 окт 2022
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Ахмат" собиқ устози Андрей Талалаев "Торпедо" бош мураббийи этиб тайинланди. 

Москва клуби айни пайтда 6 очко билан Россия Премьер-лигасида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Жамоа 15 октябрь куни 14-ўриндаги "Локомотив"га қарши баҳс олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, "Торпедо" сафида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов тўп тепади. У ушбу мавсум жамоа сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 589 дақиқа ҳаракат қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: torpedo.ru