"Торино" ва "Ювентус" Пьяцанинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
27 июл 2021
"Ювентус" форварди Марко Пьяца фаолиятини "Торино"да давом эттириши мумкин.

Ўйинчи трансферга розилик билдирди. Клублар трансфернинг қандай тури бўлишини муҳокама қилишмоқда.

26 ёшли хорватиялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Женоа"да ўтказди.

Пьяца А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/romeoagresti