"Торино" Миранчук трансфери борасидаги хабарга муносабат билдирди

Omonjon To`xtamirzayev
15 фев 2023
Клубнинг музокаралардан хабари йўқ.

"Торино" матбуот хизмати "Аталанта" билан ярим ҳимоячи Алексей Миранчук трансфери борасида музокаралар бошлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Биз бу масала ҳақида бир неча ойдан сўнг гаплашамиз. Ҳозирча ҳеч қандай янги маълумот йўқ", - дейилади клуб хабарида.

Миранчук "Торино"га 2022 йил август ойида ижара асосида ўтди. 18 учрашувда футболчи 4 та гол ва 3 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: torinofc.it