UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  2 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  4 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   5 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Тўраевдан Қосимовгача: 5-турнинг энг яхшилари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Нефтчи" кипери Акбар Тўраев Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

У ажойиб ўйини орқали жамоаси "Андижон" билан баҳсда жамоасининг ғалабасига хисса қўшди ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги сақлаб қолди.



ОКМК сардори Санжар Турсунов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Турнинг марказий ўйинида "Навбаҳор"га қарши баҳсда Турсуновнинг фаоллиги туфайли якунда Олмалиқ жамоаси иродали ғалабани тантана қилди.  Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпини Жўрабеков ўз дарвозасига киритиб қўйди. Айнан Санжарнинг ажойиб рейдидан кейин Рубен Санчес ғалаба голини урди.



"Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевнинг "Сўғдиёна" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Ўринбоев кам гол уради, аммо урса ҳам деярли доим чиройли уради. Забиҳилло жарима майдони ташқарисида туриб, шеригидан тўпни сўради ва тўхтатмасдан дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди.



ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Championat.asia талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Кўпчилик ўйиндан аввал сафарда ўйнаса ҳам "Навбаҳор"нинг имкониятини юқори баҳолаганди. Бироқ марказий ўйинда Қосимов жамоаси ирода намойиш этиб, 62-дақиқада 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни якунда 2:1 ҳисобида ғалабага ўзгартира олди. Шу боис ҳам сайтимиз экспертлари Миржалол Қосимовни энг яхши деб топишди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика