Топрак ёзда Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтади

Narzulla Saydullayev
5 фев 2017
«Байер» ҳимоячиси Омер Топрак мавсум тугагач Дортмунднинг «Боруссия» клубига кўчиб ўтади.

Дортмундликлар 27 ёшли футболчи билан 2021 йил 30 июнига қадар шартнома тузишганини эълон қилишди.

Трансфернинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти. Олдинги хабарларга кўра, Топрак «Боруссия»га 12 миллион евро эвазига кўчиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bvb.de