Томас Тухель: "Кейн бизни 4 ҳафта машғулот қилмаган бўлса керак деб ўйлаётгандир"

Mirjalol Normatov
13 авг 2023, 13:29
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Германия Суперкубогида "Лейпциг"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Ўтказиб юборилган голларни тушунтириб беришим жуда қийин. Жуда оддий голлар қўйиб юбордик. Ҳудди 4 ҳафта ҳеч нима қилмагандекмиз.

Кўрсатган ўйинимиз ўтган давр мобайнида қилган машғулотларимиз, унинг кўриниши, атмосферасига умуман тўғри келмайди. Бу мени ғазаблантирмоқда.

Кейн учун афсусдаман. У бизни 4 ҳафта машғулот қилмаган бўлса керак деб ўйлаётгандир. Биз кўрсатмоқчи бўлган нарсаларимиз билан ўйинимиз умуман тўғри келмаяпти. Мухлислардан узр сўрайман", - деди "Бавария" бош мураббийи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bayern & Germany