Томас Тухель "Боруссия"дан кетиши мумкин
08 май 2017 13:31
Янгиликлар
Томас Тухель "Боруссия"дан кетиши мумкин
"Bild" нашрининг маълум қилишича, "Боруссия" (Дордмунд) бош мураббийи Томас Тухель раҳбарият билан келишмовчилик сабаб жамоадан кетиши мумкин.
Бунга клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке ва президенти Райнхард Раубаллар ЕЧЛ 1/4 финал доирасидаги "Монако"га қарши ўйинни чоршанбага кўчиришгани сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, сешанба куни дордмундликлар автобуси ёнида рўй берган портлаш натижасида жамоа ўйинга етиб кела олмаган ва ўйин эртасига кўчирилган эди. Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти учрашувни кейинги кунга кўчириш борасидаги қарорни қабул қилган ва бунинг сабабини бош мураббийга изоҳламаган.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" икки ўйин натижасига кўра, "монегасклар"га 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" икки ўйин натижасига кўра, "монегасклар"га 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар