Томас Мюллер: "Бу немис футболидаги энг қайноқ дуэль"

Tolibjon Qosimov
20 дек 2017
"Бавария" форварди Томас Мюллер Германия кубоги 1/8 финали доирасидаги "Боруссия" Дга қарши баҳсда шиддатли ўйин кутмоқда.

"Бу немис футболидаги энг қайноқ дуэль. Бизни нима кутаётганини биламиз. Мақсадимиз - ўз ўйинимизни кўрсатиш ва дордмундликларга ўзларининг кучли томонларини намойиш этишга имкон бермаслик", - дея Мюллернинг сўзларини келтирди "Бавария" расмий сайти.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbayern.com