Томас Мюллер: "Бавария" кўрсатган ўйинидан мамнун бўла олмайди"
02 ноя 2016 14:22
Янгиликлар
Томас Мюллер: "Бавария" кўрсатган ўйинидан мамнун бўла олмайди"
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ 4-тур доирасидаги ПСВга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Жамоамиз биринчи бўлимни анча секин ўтказди. Рақиб дарвозаси олдида бурчак зарбасини амалга оширганимиздан сўнг гол ўтказдик. Менимча, олдинги чизиқда яхши ўйнадик.
ПСВ ҳимояланишда анча яхши ва зич ўйнади. Учрашув давомида кўп нарсаларни синаб кўрдик. Кўпроқ бўш ҳудуд қидирдик.
Жамоамиз кўрсатган ўйиндан мамнун бўла олмаймиз. Аммо натижа бизни қаноатлантиради. Ғалабани янада йирикроқ ҳисобда нишонлашимиз ҳам мумкин эди.
Гуруҳни пешқадам сифатида якунлашни истардик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар