UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Тома Табатадзе: “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган” Янгиликлар

Тома Табатадзе: “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган”

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг грузиялик 31 ёшли ҳужумчиси Тома Табатадзе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бежизга бўлажак баҳс “Йил ўйини” дея таърифланмаяпти. Боиси, ҳар икки жамоа жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган ва айни пайтда “Навбаҳор” турнир пешқадами бўлса, “Пахтакор” амалдаги чемпион.

Бундан ташқари, ўтган турдаги учрашувда ҳар икки жамоа ҳам муҳим очколарни йўқотди.Биз Бекободдаги ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарган бўлсак, “шерлар” ўз майдонида “Нефтчи”дан мағлубиятга учради.

Шу боис, бўлажак баҳснинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун юқори.

Таъкидлаганимдек, ўтган турда мухлисларни ранжитиб қўйгандик. “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиб, ишқибозларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

Бўлажак ўйиндаги ғалаба совринли ўринлар учун кураш йўлидаги рақобатчиларимиздан очколар бўйича ўзиб кетиб, пешқадамлик мавқемизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.         

Умуман олганда, мазкур баҳснинг кескин курашлар остида, шиддатли, томошабоп ва қизиқарли тарзда кечиши эҳтимоли юқори.

Мухлисларимизнинг стадиондан уйларига яхши кайфиятда қайтишларини таъминлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.   

“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.   

Буни амалга ошириш учун эса биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", деди грузиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви 10 август куни соат 20:00 да старт олади.

"Тома Табатадзе ваъдасини бажаради. Жамоани ярим йўлда қолдирмайман" — севимли футболчиси шарафига фамилиясини "ўзгартирган", "қирол" лақабини олган ҳамда "Навбаҳор" сафида гол урган грузиялик легионер билан яқиндан танишамиз

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика