UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Тожикистон терма жамоаси сардори: "Биз бу ерга фақатгина иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз" Янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси сардори: "Биз бу ерга фақатгина иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз"

Тожикистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Саломов 1-турдан ўрин олган Тожикистон - Марокаш (2:4) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Марокашга қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар бугун 100% иштиёқ билан ҳаракат қилишди ва шу сабабли уларга миннатдорчилик билдираман. Дебют учрашувни ўтказиб олдик. Иккинчи тур учрашувида бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

- Бугун Тожикистон терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш этди ва мағлубиятга лойиқ эмас эди, назаримда. Шунингдек, жамоа яратган жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Реализация яхши бўлмаганинг сабаби нима? Бугун жамоангиз ижобий натижа қайд этиши учун нима етишмади?

- Жаҳон даражасидаги ўйинларда бундай ҳолатлар учраб туради. Бу бизнинг дастлабки учрашувимиз эди. 

-  Кейинги рақиблар Португалия ва Панама терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз... 

- Биз бу ерга фақат иштирок учун эмас, ғалаба қозониш учун келганмиз. Кейинги икки учрашувда очколар тўплай олишимизга ишонаман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика