

- Тожикистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти билан табриклайман. Марокашга қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Бу биз учун биринчи ўйин эди. Катта мусобақадаги дастлабки ўйинимизни ўтказдик. Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз.
- Марокаш дунёдаги энг кучли терма жамоалардан бири ҳисобланади, лекин шунга қарамай Тожикистон бугун жуда яхши таассурот қолдирди. Тожикистон терма жамоасига ижобий натижа қайд этиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Биз яратган вазиятлардан фойдалана ололмадик. Фақатгина реализация туфайли бугун мағлуб бўлдик.
- Кейинги рақиблар Португалия ва Панама терма жамоалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...
- Кейинги учрашувлардаги мақсадимиз паркетга чиқиб, фақатгина курашиш ва боримизни бериш.
- Бугунги учрашувни бевосита аренадан томоша қилиш учун жуда кўп тожикистонлик мухлислар ташриф буюришди. Шунингдек, ўзбекистонлик мухлислар ҳам Тожикистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Бизга мухлислик қилган барча ишқибозларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам шундай атмосфера бўлади, деб умид қиламан.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Футзал бўйича ЖЧ. Тожикистон терма жамоаси дастлабки турда Марокашга мағлуб бўлди



