Тожикистон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан иккига бўлиниб ўйин ташкил этди

Alisher
30 авг 2020
Тожикистон терма жамоаси бош мураббий Усмон Тошев қўл остида 3 сентябрь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоанинг навбатдаги машғулотларида жамоа иккига бўлиниб ўйин ўтказди. "Сариқ" ва "пушти" рангли либосларда 11 нафардан футболчи ҳар бири 20 дақиқа давом этган икки таймлик ўртоқлик ўйини ўтказди.

31 август (душанба) куни Тожикистон терма жамоаси якуний машғулотларни Рудаки туманидаги "Нефтяник" стадионида ўтказади, келаси кун эса Ўзбекистонга қарши ўйин учун Тошкентга автобусда йўл олишади.


AlisherМуаллиф
Манба: fft.tj