Тожикистон терма жамоаси 25 минг АҚШ доллари ишлаб топди

Narzulla Saydullayev
13 окт 2018, 09:41
Кеча Бангладешда ўтган «Bangabandhu Gold Cup» халқаро мусобақаси ўз якунига етди.

Финалда Тожикистон ва Фаластин терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувнинг 36-дақиқасида қўшниларимиз бир киш кам бўлиб қолишди. Шунга қарамай 120 дақиқа давомида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида Фаластин омадлироқ чиқди ва бош совринга эга чиқди.

Ташкилотчилар чемпион жамоага 50 минг, вице-чемпион Тожикистонга 25 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули топширишди.


«Bangabandhu Gold Cup» халқаро мусобақаси. Финал
Тожикистон – Фаластин – 0:0. Пенальтилар серияси – 3:4
Тожикистон:
Рустам Ризоев (Бехруз Хайриев, 120+1), Сиёвуш Асроров, Хуршед Бекназаров, Табрези Давлатмир, Хикматулло Расулов (Ойбек Абдуғаффоров, 88), Амирбек Жўрабоев, Ахтам Назаров, Фатхулло Фатхуллоев, Муҳаммаджон Раҳимов (Шахром Сулаймонов, 105+4), Комрон Турсунов, Жаҳонгир Эргашев (Дилшод Бозоров, 66).
Четлатиш: Фатхулло Фатхуллоев (Тожикистн) 36.
Бош ҳакам: Муҳаммад Мизанур Раҳмон (Бангладеш).
12 октябрь. Дакка. Бангабанду "Миллий" стадиони.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia