Назорат ўйини. Тожикистон Гонгконгни мағлубиятга учратди
04 янв 2024 19:21
Янгиликлар
Назорат ўйини. Тожикистон Гонгконгни мағлубиятга учратди
Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Гонгконгга қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Мазкур баҳс 2:1 ҳисобида қўшниларимиз фойдасига якунланди.
Беллашувнинг 25-дақиқасида Рустам Соиров қўшниларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 33-дақиқада Эвертон Камарго мувозанатни тиклади. 51-дақиқада эса Шахром Самиев Тожикистонга ғалаба тақдим этувчи гол муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Осиё кубоги "А" гуруҳида Қатар, Хитой ва Ливан билан кураш олиб борса, Гонгконг "C" гуруҳида Эрон, БАА ва Фаластин билан кураш олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар