"Тобол" Игорь Сергеевни қанчага сотиб олгани маълум
20 июл 2021 22:42
Янгиликлар
"Тобол" Игорь Сергеевни қанчага сотиб олгани маълум
Игорь Сергеев "Актобе"дан "Тобол" клубига қанчага ўтгани аниқ бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев "Тобол" жамоаси учун 70 минг еврога тушган. Футболчининг шартномасида товон пули айнан 70 минг евро этиб белгиланганди. "Актобе" эса ўз футболчисини бепул қўйиб юборишни истамади. "Тобол" жамоаси эса Конференциялар лигаси саралаши ва маҳаллий чемпионатдаги кураш сабаб Сергеевни ушбу суммага сотиб олишга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, "Тобол" клуби ҳозирда Қозоғистон чемпионатида биринчи ўринда турибди. Клуб бу йил УЕФА томонидан янги ташкил этилган Конференциялар лигаси мусобақаси саралаш ўйинларида қатнашади. Сергеевнинг янги жамоаси ушбу мусобақа доирасида, 22 июль куни Хорватиянинг "Хайдук" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар