

"Суперлигага чиқиш биз учун катта шараф. Биз тарихий натижа қайд этдик. Ҳозир ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб бера олмайман.
"Машъал" ҳам охиргача курашди. Ўйин ажойиб ўтди. Тимур Кападзе танаффусда кийиниш хонасида анча рухиятимизни кўтарди. Керакли гапларни айтди. Бунинг натижасида ҳаяжонларимиз йўқолди. Гол ўтказиб юборгач, бироз саросима бўлди. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик", – дейди Тимур Мамасидиқов.



