Тимур Кападзе: «Қозоғистон, Ўзбекистон ва Осиёдан таклифлар бор»

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2014
«Актобе» билан шартномаси якунига етган 33 ёшли ярим ҳимоячи Тимур Кападзе ўзига бир қатор клублар қизиқаётгани ҳақида айтиб ўтди.
«Қозоғистон, Ўзбекистон ва Осиёдан таклифлар бор. Аммо танлов борасида шошилмаяпман. Декабрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафида йиғинларда иштирок этаман. Январь ойида Австралиядаги Осиё Кубогида иштирок этамиз. У ерга Осиё қитъасидан кўплаб скаутлар боришади. Шу сабабли ҳеч қаерга шошилаётганим йўқ», - дейди Кападзе.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.kz