UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   3 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  42 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Тимур Кападзе: "Ўз хатоларимиз эвазига ютқаздик. Ҳимоячиларимизга саволларим бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўз хатоларимиз эвазига ютқаздик. Ҳимоячиларимизга саволларим бор"

Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Динамо" — "Олимпик" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Самарқандликларни ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин гувоҳига айландик. Мухлислар голлар шодиёнасига гувоҳ бўлишди. Мағлубиятдан афсусдамиз. Икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олиб, керакли натижани сақлаб қола олмадик. Биринчи бўлимда ҳам кўп вазият яратдик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, бироқ ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди. Реализация ўз ролини ўйнади. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз. 

- Бугун жамоа пухта тайёргарлик кўргани сезилди. Рақиб жамоанинг ўйинлари бўлмаса, қандай ўргандингиз?

- Йўқ, бизда рақиб жамоанинг ўйинлари бор эди. "Динамо"да яхши жамоа шакллангани кўриниб турибди. Легионерлар ҳам савияли. Самарқандликлар бежизга Про лигада мағлубиятсиз серия қайд этмаяпти ҳамда бежизга "Пахтакор"ни мағлуб этмаган. Афсуски, хатолар эвазига голлар ўтказдик. Ҳимоячиларга саволларим бор. хатолар устида ишлаймиз. 

- Қўшимча бўлимлар аввалида жисмоний устунлик ёшлардан иборат "Олимпик"да бўлиши керак эди. Наҳотки, бу ҳам ёрдам беролмади?

- Гувоҳи бўлганингиздек, жисмоний жиҳатдан биз ютқазмадик. Аксинча, рақибда бу борада муаммолар кўзга ташланди. 90 дақиқадан кейин йигитларнинг ҳолатини сўрадим ва ижобий жавоб олдим. Майдоннинг ўти баланд экан, бу оёқнинг қўшимча куч сарфлашига олиб келади. Мағлубиятда жисмоний ҳолат эмас, индивидуал ва тактик жиҳатдан айб қидириш керак. "Динамо"га яна бир бор омад тилайман ва барчани Мустақиллик куни билан табриклайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика