UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  0 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  0 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  229 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар айни томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Жамоамиз йигитлари ёмон ҳаракат қилишмади, ҳар бир вазият учун охиригача курашишди.

- Бу йилги "Навбаҳор" ва унинг мухлислари ҳақида муносабатингизни билдириб ўтсангиз...

- "Навбаҳор" айни кунларда яхши формада. Улар ўтган йили ўхшамай қолган чемпионлик учун ҳаракат қилишаяпти. Мухлислари ҳам ҳар доим жамоасини қўллаб-қувватлашади. Улар яхши ўйнаса, керак бўлса рақиб жамоани ҳам олқишлашади.

- "Олимпик" атрофидаги ижобий гап-сўзлар жамоага босим юклаб қўймадими? Жамоа ўтган йилгидек кўринмаяпти...

- Бизда таркибда ўзгаришлар ҳам бўлди. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бизнинг вазифамиз ҳам шу аслида. Йигитларни бош мақсадимиз томон муносиб тайёрлаш.

- "Навбаҳор" билан билан кубок ўйинида ҳам тўқнаш келасизлар. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз ҳали гуруҳдан чиқмадик. "Андижон" билан рақобат жиддий кечаяпти. Бугун ўйнаган жамоа билан 3 кундан кейин яна тўқнаш келиш осонмас. Бироқ, бунинг ҳам яхши томони бордир деб ҳисоблаймиз.

- U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамиз таркибидан кўзлаганларингиз борми?

- Албатта, уларнинг ҳар бири номзод. Нуфузли турнир олдида эканликлари учун аввалроқ чақирмагандим. Албатта, бу терма жамоамиздан бизга номзодлар бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика