UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Бавария" "Ювентус" футболчисига 12 миллион евро таклиф қилмоқда  1 08:54Фердинанд: "Роналду норози. У Европа лигаси мадҳиясини ҳам билмайди"  2 08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  2 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  1 07:55Бускетс ва Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилиши мумкин  2 07:32Оливер Кан: "Роналдунинг трансфери бизнинг фалсафага мос келмайди"  5 07:12Olamsport: Ҳумоюн Италияда чорак финалига чиқди, Надаль "Уимблдон"да 5 сетлик ўйин ўтказди ва бошқа хабарлар  0 02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  1 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  1 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  19 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" (0:3) учрашувидан сўнг "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Илк навбатда "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, ўйин яхши руҳда ўтди. Мағлубиятга учраганимиз ёқимсиз ҳолат, аммо бу - футбол. Бугун ҳимояда хатолар кўп бўлди, айниқса, икки марказий ҳимоячимиз кўнгилдагидек ўйин кўрсата олмади. Оқибатда, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол ўтказиб юбордик. Бу ҳисобдан сўнг оёққа туриш қийин бўлди, аксинча, голлар рақибга қўшимча куч бағишлади. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Ўйин борасида яхши ҳаракатландик. Афсуски, хатоларимиз натижасида голларни ўтказиб юбордик. 

- Беҳзод Шамсиев ўтган йил жамоанинг лидери ҳамда сардори эди. Бу йил эса Суперлигада кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Унинг жароҳати бор, ундан фориғ бўлса, майдонга қайтади. 

- Қизил карточка олганини қандай баҳолайсиз?

- Бу бўлиб турадиган нарса, қўрқадиган жойи йўқ.

- Сиз ҳеч қачон қизил карточка олмагансиз шекилли.

- Ҳа, мен қизил карточкага тортадиган қўполлик содир этмасликка ҳаракат қилганман. Ҳимоячиларда бундай ҳолат учраб туради.

- Бугун икки асосий қанот ҳимоячиси йўқ эди. Уларнинг ўрнига майдонга тушганлар жуда ёмон ўйин кўрсатди. Уларга қўшилиб, бир текис ўйнаб келаётган марказий ҳимоячилар ҳам баъзи эпизодларда хатоларга йўл қўйди. Нимани эвазига ҳимояда бу қадар парокандалик бўлди?

- Асосий ҳимоячиларнинг нега майдонга тушмаганлигини биласизлар, бирида четлатиш, бирида жароҳат бор эди. Менимча, улар яхши ҳаракат қилишди, анча вақтдан бери ўйнамаётгани учун уларда ҳаяжон сезилган бўлиши мумкин. Марказий ҳимоячиларга нима бўлганини аниқ айтолмайман. "Локомотив" қарши ҳужумларда бизни жазолашга ҳаракат қилди. Бизда яхши вазиятлар бўлди, ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Футболчилар ёш, уларни тушуниш керак. Бизда тажрибаси бой ўйинчилар деярли йўқ. Умуман олганда, биз яхши ўйнадик. Биринчи таймда ҳужум қилишга қийналдик, лекин иккинчи бўлимда бу хатоларни тўғриладик. Эртароқ гол урганимизда, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 

- Ўйиндан кейин бош ҳакам билан мулоқот қилдингиз, унга эътироз билдирдингизми?

- Йўқ, унга ўйин учун миннатдорчилик билдирдим. Ўйин пайтида эътирозим бўлгандир, ҳакам буни тушунтирди. Учрашув якунланди, бу ҳам тарихга айланди. Уларни ҳам текширадиган раҳбарият бор, биз ўз футболчиларимизни хатоларини кўриб чиқамиз. 

- "Нефтчи"га қарши ўйиннинг илк дақиқасида тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Ушбу вазиятда пенальти бормиди, бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Менимча, бор эди. Негадир ҳакам ВАРга мурожаат қилмади. Бу вазиятни кўриб чиқса бўларди. Поезд ўтиб кетди, уни назорат комиссияси кўриб чиқиши керак. 

- Икки кундан сўнг ўзингиз майдонга тушасиз. Ўртоқлик ўйинига қай даражада тайёрсиз?

- Ҳолатим яхши. Терма жамоа либосида майдонга чиқиш ўзгача туйғу. 119 та ўйинимнинг ҳар бирида ҳаяжон бўлган, чунки бунинг масъулияти бор. 

- Ҳужумда иккинчи таймда шогирдларингиз яхши ўйнади. Паслар, қанотларда ҳам зўр ўйнади. Фақат марказда ҳужумни якунловчи футболчи етишмади. Ноаниқ паслар жуда кўп бўлди. 

- Бу борада ишлаймиз. Ўйинлар орқали ёшлар ўсади. Бир йилдан сўнг булар анча улғаяди. 

- Таркибга Шквирин каби футболчиларни қидириб топиб, тайёрлаганингиз яхши эмасми?

- Биз қидирпмиз. Масалан, Норчаев. "Насаф"да ҳозирда ажойиб даражада бўлмаса-да, голлар урмоқда. Бошқа жамоалардан ўйинчиларни кузатяпмиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+5   
16 май 22:37:01
Мирзаев А.
Тимур агар ўйинни сотган бўлсанг санга умуман гап йўқ, ёшларни шу йўлга солган бўлсанг агар ўзбек футболи обдон ўлган экан.
+4   
16 май 23:03:59
Рустам
3:0-ютказиб УЙИН юяхши утди дивотими? Шарманда пазор. Э Хайфа САНГА 3:0- ютказиб ХУРСАНД булишинга.
+3   
17 май 01:32:19
baksyorr
Oka uyalila sal axir bula zbornikku erteolimpiada oynidi Nma kere bunaqa oynlar undan kora dublda oynashsin mazza qlib fudbol oynashadi xhungandur gaplarimi xamma
+3   
16 май 22:40:30
Арсенал 14
Hech qaerda bõlmasa kk olimpia jamoani chempionatga qõshib õynatish. Bular chempionatga tajriba õtkazib charchamadi
+2   
17 май 00:36:36
fc Surxon
Qanaqasiga iqtidorlarni qidiradi faqat olimpikda diqqati bolsa
+2   
17 май 00:14:59
Даулет
Олимпик канака клуб узи на база на майдон на бошкасы харким никыда тентыраб вилойат клублары майдон но текс деп бошка жойда отказды бу фпл
+2   
16 май 23:12:07
ArsaBarsa
Shunchaki olimpiyada uchun qilingan lekin bitta viloyat jamoasini o'rnini olib yurgan klub bu Olimpik. Shartmidi. O'zi shartmi shu? Xo'sha olimpiadaga chiqdik ham deylik shu bilan rivojlanib ketamizmi?
+2   
16 май 23:08:51
Сардор Бек
Спекаклга болалар ёшлик қилишди, кароче ўхшамади
+2   
16 май 22:17:26
Sayte bavariya )
Masqarabozlar
+1   
16 май 23:25:29
Рустам
АБДУНАБИЕВ, НАЗАРОВ, ТОИРОВ БУЛАРГА ЖАМОАДА КАДАСТР КИЛИБ КУЙИЛГАН-КУ. НИМА КИЛАСАН БОХОНА КИДИРИБ. Э БОРЭ УЮШТИРИЛГАН СУПЕР ЛИГЕН БИЛАН. БОШКА БОХОНА ТОПОЛМАДИНГМИ. ШАРМАНДА. ПАЗОР. ЮРАВЕР УЗИНГА ЁКАН УЙИНЧИЛАР БИЛАН. САЛ БУСАЯМ ЁН АТРОФИНГА КАРА, БОШКА УЙИНЧИЛАР ХАМ БОРКУ. ЭРТАГА УЗБЕКИСТОН ШАРАФИНИ ХИМОЯ КИЛИШ САНИ БУЙНИНГА ЮКЛАТИЛГАН. МАСУЛИЯТНИ СЕЗГИН. БАХОНА КИДИРМАСДАН.
+1   
16 май 22:21:19
Bexa97
Yiģishtiringlar sirkni
   
17 май 11:16:06
Кукон 1912-Челси
Bobikni egasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tirikchilik avjidaku.
Авжида бўлганда қандоқ))
   
17 май 08:32:49
ААА
Тимурга ишонамиз. Яхши хужумчи етишмаяпти унга. Хужум ташкил килади урадиган "9" лик уйинчиси йук. Кейин доимгидек дарвозабон хам муаммо!
   
16 май 22:29:27
Bobikni egasi
Tirikchilik avjidaku.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика