

"Ҳиндистон Суперлигасининг бир қисмига айланганимдан хурсандман. Ҳиндистонда футбол ривожига ҳисса қўшиб, болаларни бу спорт тури билан шуғулланишга чақирмоқчиман. Янги жамоамдаги дебютни сабрсизлик билан кутяпман" - дейди Кэхилл.
38 ёшли австралиялик "Жамшедпур" сафида машғулотларни бошлаб юборди.
Кэхилл ЖЧ-2018дан сўнг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлади. У Австралия терма жамоаси сафида 107та учрашув ўтказиб, 50та гол уришга муваффақ бўлди.



