Тибо Куртуанинг "Реал" умумий гуруҳ машғулотларига қайтиш санаси аниқ
06 мар 2024 23:31
Янгиликлар
Тибо Куртуанинг "Реал" умумий гуруҳ машғулотларига қайтиш санаси аниқ
"Реал" дарвозабони жароҳатдан тикланишига оз муддат қолди.
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа узоқ муддатли жароҳатдан тикланиш босқичининг охирги қисмларига келган. Marca нашрининг хабар беришича, Куртуа асосий жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига 27 март куни қайтади. Ҳозирда дарвозабон индивидуал тарзда машқ қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тибо ўтган йилнинг август ойида тиззасининг хочсимон боғлами узилиши натижасида узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар