Тиаго Силва: "Умид қиламанки, Холанд бизга гол урмайди"

Mirjalol Normatov
16 фев 2020
ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Силва ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйиндан олдин ҳужумчи Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

"У кўплаб голлар урмоқда. 6 ўйинда 9 гол - ажабтовур ҳодиса. Умид қиламанки, у бизга гол ура олмайди, навбатдаги голи чемпионатда бўлади.

Фаолиятини эндигина бошлаган бўлса ҳам у каби футболчига қарши ўйнаш қизиқарли бўлади. У иштиёққа тўла. Бироқ ПСЖ ҳам қараб ўтирмайди.

Рақибдан қўрқмаймиз, аммо "Боруссия"ни қаттиқ ҳурмат қиламиз", - деди Силва.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal