

Клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайдиган 37 ёшли бразилиялик футболчи "Челси"да қолади. Томонлар фақат керакли ҳужжатларни тайёрлашлари ва имзолашлари керак. Бу жараён келгуси ҳафталар ичида ҳал қилинади.
Лондон клуби ҳимоячи Антонио Рюдигер билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Вазиятнинг ўзгариш эҳтимоли юқори эмас. "Реал Мадрид" немис ҳимоячиси учун жиддий курашмоқда ҳамда футболчини эркин агент сифатида қўлга киритишни режалаштирмоқда.



