UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  26 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  46 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди Янгиликлар

Тезкор! "Ювентус"да бош мураббий ўзгарди

Тиаго Мотта "Ювентус" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Бу лавозимга хорватиялик Игор Тудор тайинланди, деб хабар бермоқда Турин клуби матбуот хизмати.

Шартнома муддати эълон қилинмаган. ОАВ хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган битим имзоланган.

42 ёшли Мотта жорий мавсум олдидан Массимилиано Аллегри ўрнига "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланганди. Туринликлар 29 турдан кейин 52 очко билан А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинларда улар "Аталанта" (0:4) ва "Фиорентина" (0:3) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди. Шунингдек, "кекса синьора" Италия Кубоги чорак финал босқичида "Эмполи"га пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди.

Тудор 1998 йилдан 2007 йилгача "Ювентус"да ўйнаб, Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Хорватиялик мутахассис 2020/21 йилги мавсумда Андреа Пирлонинг Турин клубидаги мураббийлар штабида ишлаган. "Ювентус"ни тарк этгач, "Верона", "Марсель" ва "Лацио" клубларида бош мураббий бўлиб фаолият юритган.

"Ювентус" Тудор бошчилигидаги илк учрашувини 29 март куни "Женоа"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика