"Тезкор студия"нинг навбатдаги сонида Coca Cola Суперлигасининг 5-турининг барча ўйинлари муҳокама қилинди.
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев собиқ футболчи, бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Леонид Кошелев билан бирга ўйинларни таҳлил қилишди ҳамда турнинг энг чиройли голи ва дарвозабонини аниқлашди.