Терзич: "Қуруқ" ҳисобда ғалаба қозонмоқчи эдик"
14 май 2023 10:56
Янгиликлар
Терзич: "Қуруқ" ҳисобда ғалаба қозонмоқчи эдик"
"Боруссия" Д бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслигада "Боруссия" М (5:2) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Натижадан мамнунмиз, айниқса, биринчи бўлимдан. Ўйлаган ишларимиздан кўпини дастлабки 30 дақиқа ичида амалга ошириб олдик. Курашларда ғолиб бўлдик, яхши вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олдик.
Аммо марказни доим ҳам ёпиб қўя билмадик. Танаффусда шунга эътибор қаратдим. Қуруқ ҳисобда ғалаба қозонмоқчи эдик, финал хуштагигача ўйинни назорат қилишимиз керак эди, бироқ ўхшамади.
Олдинга интилишда давом этамиз, иккита ўйин қолди. Навбатдаги баҳс "Айнтрахт" майдонида биз учун қийин бўлади", - деди Терзич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар