Терзич жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
10 дек 2023 10:42
Янгиликлар
Терзич жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
"Боруссия" Д бош мураббийи Эдин Терзич Бундеслигада "Лейпциг"дан учралган мағлубияти ҳақида гапирди.
"Иккинчи бўлимда Хуммельснинг қизил карточкасига қадар биз яхши ўйнаётгандик. Шунингдек, камчилик бўлсак-да, рақибдан устунлик қилиб тургандик. Тақвимимиз жуда тиғиз, шу сабабли жароҳатланганлар кўп.
Айни пайтда ҳақиқий синовдан ўтмоқдамиз. Бироқ кўриниб турибдики, жамоам кучга тўла бўлиб ўйнади ва охиригача курашди. Кўплаб ишларимиз амалга ошди. Агарда ушбу асосни ушлаб қола олсак, бизда кўпроқ ғалабалар кузатилади. Бугун биз нафақат тўп билан яхши эканлигимизни, балки, исталган шароитда ғалаба учун ўйнай олишимизни кўрсатдик. Бу сифат ҳали бизга жуда асқотади", - деди Терзич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар