Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди
Khoja
17 янв 2025
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган «Локомотив» селекция ишларини давом эттирмоқда.
Кеча жамоа «Хоразм»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. «Темирйўлчилар» сафида терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчилари Даврон Ҳошимов ва Владимир Козак ҳаракат қилди.