Тер Штеген Ла Лигада кетма-кет 6 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади
10 окт 2022 14:48
Янгиликлар
Тер Штеген Ла Лигада кетма-кет 6 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади
У 8 ўйиннинг 7 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Ла Лигадаги "қуруқ" сериясини узайтирди.
Дарвозабон Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши ўйинда (1:0) нолга ўйнади.
Германиялик посбон кетма-кет 6 та ўйинда гол ўтказмади. Серия 624 дақиқани ташкил қилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 8 ўйиндан 7 тасида дарвозадан тўп олиб чиқилмаган.
Тер Штеген охирги марта Примерада 21 август куни "Сосьедад" билан баҳсда (4:1) гол ўтказиб юборган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар