UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  0 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  5 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  24 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  18

Теннис байрами бошланмоқда: Истоминнинг бўлажак рақиблари, тахминий жуфтлик ва бошқалар Янгиликлар

Теннис байрами бошланмоқда: Истоминнинг бўлажак рақиблари, тахминий жуфтлик ва бошқалар

Бугун 2018 йилнинг дастлабки "Катта Дубулға"си ҳисобланган "Australian Open" (AO) ҳақида гаплашамиз.

Мусобақани асосий тўрда 128 нафар иштирокчи бошлайди. Қуръа натижаларини бироз таҳлил қилсак. Яни нимчорак финалда учрашиши мумкин бўлган 8 та энг кучли жуфтликлар ҳақида гаплашишни лозим деб топдик.

Бир бошдан бошласак. Мусобақада Рафаэль Надаль биринчи сараланган теннисчи сифатида қуръа саватчасининг энг юқори қисмидан жой олди. У илк даврада Доминикан Республикаси вакили Виктор Эстрелла билан учрашади. Виктор 37 ёшдалигини ва рейтингдаги ўрнини ҳисобга олсак Надалда муаммолар бўлмаслиги керак. Иккинчи даврадаги рақиби аргентиналик Леонардо Майер ҳамда Чили вакили Николас Жеррилар ўртасидаги баҳсда аниқланади. Демак, испаниялик теннисчининг иккинчи даврада ҳам у даражада қийналмаслиги ойдинлашади. Учинчи даврада Надалга мусобақанинг 28-сараланган теннисчиси - босниялик Дамир Жумхур рақиб бўлиши мумкин. Бунинг учун Жумхур илк даврада италиялик Пабло Лоренси тўсиғидан, иккинчи даврада эса Миллан/Чорич тўсиғидан ўтиши лозим. Ёш ва истеъдодли бўлган Борна Чорич ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Надалнинг жароҳати безовта қилмаса, тўртинчи босқичгача унга қийин бўлмаса керак. Агар жароҳат сабаб иштирокини тўхтатса, у ҳолда Борна Чорич ҳамда Дамир Жумхурлар тўртинчи даврага чиқиш учун асосий номзодлар ҳисобланади. Энди Рафаэль Надалнинг нимчорак финалдаги тахминий рақиби ҳақида. Бу ерда турнирнинг 16-сараланган теннисчиси Жон Иснер (АҚШ) бўлиш эҳтимоли юқори. Унга бу йўлда аргентиналик Диего Шварцман қаршилик қилиши мумкин. Украиналик Александр Долгаполов ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Биринчи нимчоракдаги тахминий жуфтлик Рафаэль Надаль - Жон Иснер.


Кейинги жуфтликка назар соламиз. Бу ерда...


Мақоланинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика