Тен Хаг "Ньюкасл" билан ўйиндаги шармандали натижадан сўнг ўз фикрларини билдирди
02 ноя 2023 07:26
Янгиликлар
Тен Хаг "Ньюкасл" билан ўйиндаги шармандали натижадан сўнг ўз фикрларини билдирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия лига кубоги 1/8 финали доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг (0:3) ўз фикрларини билдирди.
"Бу яхши эмаслигини биламиз. Бунинг учун жавоб беришимиз керак. Мен жавобгарликни ўз зиммамга олиб, мухлислардан узр сўрайман. Бу бизнинг даражамиздан паст натижа эди. Буни тўғирлашимиз керак.
Тезроқ ўзимизга келиб олишимиз лозим. Навбатдаги ўйин шанба куни бўлади ва ўз даражамизга қайтиб олишимиз лозим. Футболчиларда барчаси жойида, улар бирдамлик кўрсатишмоқда. Уларнинг қандай ҳаракат қилишганини кўрдик, аммо бунинг етарли эмаслигини биламиз", - деди тен Хаг.
Фикрлар