UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида... Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов. "Андижон", Ҳамза Каримов ва мухлислар ҳақида...

Бугун "СА" меҳмони бўлган Темурхўжа Абдухолиқов ўзининг келажак режалари ва якунига етган мавсум борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳужумчига сайт ўқувчилари ҳам ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Muxiddinov:
- Сизнингча Ўзбекистон чемпионатида мухлислар сони нима учун тушиб кетди?

-  Аввало ўйинга бўлган қизиқиш йўқолиб кетяпти. Ундан кейин водий жамоаларининг ўйини чиқмаётгани сабаб бўляпти. Сабаби олий лига томошабинларининг кўрсаткичи водий орқали ўсишга эришарди. “Андижон”нинг олий лигадан чиқиб кетгани, “Навбаҳор”нинг аутсайдерлар қаторига тушиб қолиши ҳам бунга сабаб. Яна бир нарсани ўзим футболчи сифатида тан оламан, чемпионатимизда мухлис томоша қиладиган футболчи қолмади.

Manchester.Utd:
- Ёшни ўзгартириш ҳамма ерда бор. Сизга ҳам шундай таклиф бўлганми?

- Бундай таклиф бўлган.  Аммо виждонан қарши чиққанман.
П.С: Бу ҳақда интервьюда батафсил маълумотга эга бўласиз.

Umid:
- "Пахтакор"нинг кўплаб ёш футболчилари терма жамоаларимизда тўп тепадилар. Мусобақалардан сўнг уларга скаутлар "чиқишади". Кейин эса жим бўлиб кетишади. Эшитишимизча, клуб раҳбарияти бешта бармоғини "оғзига тиқади". Шу гаплар ростми?

- Аввало яхши ўйинчи учун жамоа пул аямайди. Беш бармоғини оғзига тиқишига қўшилмайман. Ўз устида ишлаган футболчи исътедодли бўлса уни ҳар қандай вазиятда ҳам олиб кетишади. Сиз назарда тутаётган савиядаги футболчилар уларнинг ўзида етарлича топилади. Европада жамоалар ҳақиқатдан ҳам кучли бўлган ўйинчини сафига чорлайди. Кейинчалик жим бўлиб кетишининг сабаби ҳам бор. Европа битта мусобақадан келиб чиқиб трансферга қўл урмайди. Футболчини 2-3 йил кузатади. Бу пайтда эса бизникилар ўсишдан тўхтаб қолишяпти.

FCNASAF:
- Қаршида бўлиб ўтган ўйиннинг танаффусида нима бўлганди?

- “Насаф” билан ўйинда танаффусга чиқиб кетаётганда Ҳамза Каримов иккимиз қизишиб кетдик. Менда ҳам айб бор. Аввало бу вазият учун Ҳамза ака ва мухлислардан узр сўрайман. Бундай бўлишини истамагандик. Лекин бир нарсага ойдинлик киритиб ўтай, биз гаплашиб турганимизда икки жамоа футболчилари уришяпмиз деб ўйлаб ўзарор уришиб кетдилар. Аслида эса Ҳамза ака билан гап талашаётгандик. Бўлиб ўтган ишлар учун икки жамоа мухлисларидан яна бир бор узр сўрайман.

Al.Amin:
- Салом, Темурхўжа! Сиз андижонликсиз, агар "Андижон" жамоасидан таклиф тушса, уни қабул қилармидингиз?

- Аслида футболчи ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоаларда тўп тепгиси келади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Андижонликларни бу йил олий лигага қайтгани билан табриклайман. Юқорида такидлаб ўтганимдек, ўзбек футболида водийнинг ўрни катта. Ҳеч қачон, ҳеч қачон дема атамаси бор, балки.... Ўзим асли тошкентликман.

@Yahyojon:
- Қайси ярим ҳимоячиларга ҳавас қиласиз?

- Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётганлардан Лутфулла Тўраев, легионерлардан эса Одил Аҳмедов. Хориж футболида Зиданга ишқибозлик қилардим. Роналду ва Месси каби футболчиларнинг ўйинига барчамиз ҳавас қилсак керак.

Аксар саволлар жума куни чиқадиган интервью жараёнида берилганлиги боис юқорида танланган саволларга жавоблар кўрсатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика