UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Темурхўжа Абдухолиқов: "Таиландни ютганимиз бизга руҳий томонлама ёрдам беради" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Таиландни ютганимиз бизга руҳий томонлама ёрдам беради"

Ўзбекистон - Таиланд (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдирди.

"Таиланд билан ўртоқлик учрашуви қийин бўлди. Йигитлар билан бир-биримизни тушуниб кетишимиз бироз қийин кечди. Таиланд терма жамоаси ҳам бекорга Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичига етиб келмаганини исботлади. Аммо бугунги натижа у қадар муҳим эмас эди, асосий эътиборимиз Эрон билан ўйинга қаратилган. Бугун катта ҳисобда ютамизми ёки ютқазамизми асосийси Эрон билан баҳсда ижобий натижа қайд этиш керак.

Гол бўлган вазиятга келадиган бўлсак Элдор менга тўпни қулай тарзда узатди, ўша ҳолатда тўпга оёғимни қўйиб дарвозани ишғол қилиш ҳақида ўйладим холос. Яхшики дарвозабонни пойламадим ва гол урдим.

Бугун ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Йигитларга руҳий томонлама бу ёрдам беради. Агар Таиландни мағлуб эта олмаганимизда бироз салбий кайфият ҳукмрон бўларди. Эронга қарши баҳсга барча йигитлар жанговор кайфиятда боришади", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.  


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика