Темурхўжа Абдухолиқов собиқ жамоасига қайтди

Aziz Tukhtamuradov
5 янв 2024
Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради.

Бу ҳақида "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар берди.

"Катта футболга “Бунёдкор” ўринбосарлари сафидаги ажойиб ўйинлари орқали кириб келган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов уйига қайтди ва янги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади. Абдухолиқов билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Умид қиламизки, Темурхўжа ўз голлари билан “Бунёдкор”нинг ғалабаларига ҳисса қўшади ва мухлисларимизни хурсанд қилади.

Уйингга хуш келибсан Темурхўжа!", - дейилади "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабарида.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: