UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  1 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  54 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  27 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  14 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Темурхўжа, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз, баъзи вазиятлар ўта тушунарсиз бўлди. Ҳамма жамоада ҳам шунақа ҳолатлар бўлиб туради. "Андижон"ни табриклайман.

- "Андижон" ўз тарихида "Бунёдкор"ни илк бор мағлубиятга учратди, буни билармидингиз?

- Ҳа, ҳозир шунақа деб айтишди. "Андижон" илк бор "Бунёдкор"ни ютибди. Ҳар қандай серия ҳам қачондир тугайди.

- Стадиондаги муҳит жамоангиз ўйинига салбий таъсир ўтказди деб ўйлайсизми?

- Футбол мухлислар билан қизиқ. Бугун "Андижон" мухлислари яхши муҳит яратиб беришди. Мухлислар "Андижон"нинг ғалабасига ҳисса қўшган бўлиши мумкин, лекин биз мағлубиятни бунга боғламоқчи эмасмиз.


Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика