

Унда шу пайтгача "Локомотив"да тўп тепиб келган ярим ҳимоячилар Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Жавоҳир Алижоновни "Бухоро" таркибида кўриш мумкин.
Алижонов ўтган мавсум Суперлигада 17 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди.

2020 йил ёзидан бошлаб "Локомотив" шарафини ҳимоя қилган ва ўтган йилнинг ноябрида жамоа билан хайрлашган Ғуломов эса ўтган мавсум Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.




