UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  3 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  22 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади Янгиликлар

Тайёргарлик авжида: "Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финалини 3 та вилоят ҳокими стадионда томоша қилади

Лига Кубок финалини ўтказиш масаласида Фарғона вилояти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

7 сентябрь куни Фарғонада бўлган Лига мутахассислари Ўзбекистон Кубогининг финал учрашувига тайёргарлик масаласида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлди. 

Учрашув давомида вилоят раҳбари финал кўтаринки кайфиятда ўтиши учун Лига билан барча масалада ҳамкорлик қилинишини билдирди. "Истиқлол" стадионини катта ўйинга тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб, бунда майдон майсасидан тортиб, прожекторларни созлаш, техник зоналар кесишмаларини ўзгартириш, ОАВ ходимлари ва стадионга ташриф буюрувчи қолган меҳмонларга қулайлик яратиш каби масалаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратилади. "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари иштирокидаги тарихий тўқнашувга ҳар икки вилоят раҳбарлари таклиф этилади. Шу куни стадион VVIP ложасида водийнинг уч вилоят ҳокими беллашувни бевосита кузатиб бориши кўзда тутилган. 



Лига, шунингдек, Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икромов билан ҳам учрашув ўтказди. Бунда Наманган ва Андижон вилоятидан ташриф буюрувчи футбол мухлисларининг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг стадионда ҳаракатланиши, чипталар савдоси ва бошқа қатор масалаларда фикр алмашилди. Яна бир неча кундан сўнг Лига аниқ режа асосида Фарғонада ИИБ, Миллий гвардия ва бошқа жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш учун масъул бўлган ташкилотлар билан учрашув ўтказади. Мазкур йиғилиш баёнлаштирилганидан кейингина финал билан боғлиқ қатор масалаларга ойдинлик киритилади. 



"Нефтчи" бош директори Мансур Тошматов "Истиқлол" стадионида Лига мутахассисларига ҳамроҳлик қилди. Биринчи давра давомида клубни молиялаштириш масаласида айрим узилишлар мавжуд эди. Эндиликда клуб ва ҳомийлар ўртасида бу масала ҳал этилган бўлиб, айни вақтда муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика