Тахминий ЕВРО-2016. Ўринбоев, Шомуродов ва "el_sardor"га қойил

Narzulla Saydullayev
3 июл 2016
2016 йилги Европа чемпионати баҳсларига атаб "Тахминий ЕВРО-2016" лойиҳасини ишга туширгандик.

Биз ушбу мусобақани янада қизиқарлироқ қилиш мақсадида 11 нафар футболчи ўртасида тахминий Евро-2016 лойиҳасини ишга туширишга қарор қилдик.

Ўзбекистонлик 11 нафар футболчи ҳар бир учрашувга ўзининг тахминий ҳисобини беради. Баллар қуйидаги тартибда баҳоланади:
Аниқ топилган ҳисоб - 3 балл
Аниқ топилган тўплар фарқи - 2 балл
Ғолиб жамоа топилган - 1 балл

Шу орқали энг кўп балл тўплаган футболчи лойиҳа ғолиби деб топилади. Германия ва Италия ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида тугашини Забиҳилло Ўринбоев тўғри тахмин қилди. Элдор Шомуродов эса баҳс дуранг билан тугашини топди. Кечаги тахминлар билан танишинг.


Бугунги ўйин учун тахминлар:
 

ФутболчиФранция - Исландия
Икром Алибоев0:0
Рустамжон Ашурматов        2:0
Акромжон Комилов2:1
Жавоҳир Сидиқов2:1
Достон Турсунов1:0
Забиҳилло Ўринбоев3:1
Достонбек Ҳамдамов2:1
Дилшод Ҳамроев2:1
Элдор Шомуродов1:0
Отабек Шукуров3:0
Сарвар Каримов3:0

 

Бугунги кундаги вазият

Элдор Шомуродов  45
Жавоҳир Сидиқов  41
Забиҳилло Ўринбоев             40
Достонбек Ҳамдамов  39
Достон Турсунов 38      
Отабек Шукуров36
Дилшод Ҳамроев 35
Рустамжон Ашурматов  35
Икром Алибоев 29
Акромжон Комилов27
Сарвар Каримов27

   


Ўқувчиларимиз ҳам кечаги ўйин ҳисобини тахмин қилишди. Улар орасида "el_sardor" никли ўқувчимиз эса ҳисоб 1:1 бўлишини ва пенальтилар сериясида Германия ғолиб бўлишини тўғри топган. Кўплаб иштирокчилар пенальтилар серияси бўлишини топишган, фақат Италия ғолиб бўлади деб тахмин қилишган.

Бугунги ўйин учун ҳам ўз тахминларингизни ёзиб қолдиринг ва футболчилар билан беллашинг.



Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia