UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31"Валенсия" "Фиорентина" сардорига кўз тикди   0 01:09"Арсенал" бош директори ишдан кетди   0 00:40"Арсенал" Коутиньо учун курашга қўшилди   1 00:09АПЛ. Тур ўйинлари вақти эълон қилинди   1 23:51"Манчестер Юнайтед" Вернерни кузатишда давом этмоқда   2 23:28Ибрагимович Швецияга учиб кетди   0 22:55Расман: А Серия 20 июндан қайта тикланади!   0 22:29"Наполи" Бога учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда   0 22:05Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ  28 21:56Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"  10 21:50Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”  3 21:25“Ньюэллс Олд Бойз” вице-президенти: “Месси “Барселона”ни тарк этиб, бизнинг клубга келади”  2 21:10Дунёнинг энг бой клублари рейтинги янгиланди  8 20:58Olamsport: Исроил Мадримовнинг келаси жанглари, Тайсон жанжалда қатнашди ва бошқа хабарлар  0 20:50А Серия чемпионлиги учун “Лацио” футболчиларига қанча мукофот пули ажратилиши маълум  1

Тавсия қиламиз. Робин ван Персидан ажойиб катта интервью Янгиликлар

Тавсия қиламиз. Робин ван Персидан ажойиб катта интервью

Барчамиз бироз ғалати кунларни бошимиздан ўтказаётган пайтда "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси билан суҳбатлашамиз.

Февраль ойининг оҳирларида "қизил иблислар" ва Нидерландия термаси собиқ футболчиси Роттердамдаги Паненка кафесида кўриниш берди.

Оддийгина кийиниб олган Робин кафега таббасум-ла ташриф буюрди. Ван Перси ҳам тезлик билан кофени ичиб, катта интервьюга тайёргарлик кўрди. Дастлаб у "Манчестер Юнайтед"даги ҳаёти ҳақида гапирди. Сер Алекс бошчилигида жамоада ўтказган илк мавсумини у қайта дунёга келишига қиёслади.

- Агентингиз Сизга: "Робин, сенга "Манчестер Юнайтед"дан қизиқишлар бор", деганида ичингизда қандай ҳиссиётлар ўтди?
- Олдимда яна 2 вариант бор эди - "Ювентус" ва "Манчестер Сити". Шундай паллада сиз доимо таклифларнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқасиз. Бироқ менда "Манчестер Юнайтед" ва Сер Алекс Фергюсон борасида доимо ижобий хотиралар бор эди. Таркибга аҳамият берсангиз, таркибда Видич, Фердинанд, Гиггз, Кэррик каби ажойиб ва ғолиблик, жанговорлик ҳисси юқори футболчиларни кўришингиз мумкин.

"Патрис Эвра ҳақиқий етакчи эди. 2 йил давомида унинг тўғрисида ўтирганман. Унинг мақсади - ғолиблик ва доимо жамоадошларига позитив энергия бериш..."

Бундай футболчилар билан ўйнаш мен учун фаҳр бўлган. Ундан ташқари, жамоага кириб келган илк даврларимни ҳам эслайман. 8 йил давомида "Арсенал" таркибида ўйнаб, уларга кўп бора рақиб сифатида ўйнаган бўлсам-да, мени тезда қабул қилишди. Юқорида мен исмлари айтган футболчилар эса "Юнайтед" менинг уйимдек бўлиши учун қаттиқ интилишди. Гарчи "Арсенал"дан "Юнайтед"га ёш футболчи сифатида ўтмаган бўлсам-да, олдимга катта мажбуриятлар қўйилганди. 2012 йили "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилгандим, жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бўлмаганлигим учун ўз ўйиним ва жамоамга ёрдамимга катта эътибор беришим керак эди. Ҳар бир жамоада етакчи футболчилар бор. Манчестерда Пол Скоулз, Райан Гиггз, Майкл Каррик, Неманья Видич, Рио Фердинанд кабилар жамоанинг бошлиқлари бўлишган. Майдон ва майдондан ташқаридаги барча ишларни улар назорат қилишарди.

- "Манчестер Юнайтед"да қандай кўникмаларга эга бўлдингиз, Сер Алекснинг ҳаёти ва Сиз айтган 5 футболчи ҳақида ўзингиздан эшитсак...
- Ҳа, бундай ажойиб, барча нарсани юта олиши мумкин бўлган коллективнинг бир бўлаги бўлиш ҳам ёқимли. Улар Европа чемпионлар лигасини, Англия Премьер-лигасини ютишган. 2 йил давомида улар билан фаолият олиб бордим. Жамоанинг ғолиблик мақсади умуман ўзгармайди. Манчестерга ўтиш эса ойнани кўтариб юришдек гап, буни синдириб қўймаслик керак. Машғулотдаги интенсивлик юқори даражада. Ҳаттоки енгил машғулотларда ҳам йигитлар юракдан ишлашарди, ғолиблик ҳисси юқори эди. Машғулотда иккига беш ҳолатда ҳам ўша 2 киши ютқазиб қўймаслиги керак. Улар доимо бир-бирини олдинга етаклар ва ривожлантиришга интилишарди, бу эса менга жуда ҳам ёқарди. Ушбу футболчилар менинг ўзимни кўрсатишимда ҳам катта кўмак беришган.

"Гиггз энг зўр футболчилардан бири эди, кўп югурарди ва катта масъулиятни бўйнига оларди. У 39 ёшда! У йога билан шуғулланарди ва футболсиз яшай олмасди"

"Арсенал"га илк ўтган кунимда ҳам шундай ҳиссиётлар мени кезиб юрарди. У ерга ёш футболчи бўлиб борганман. Бергкампнинг ўйинларини кўриб: "Ух! Ажойиб!". Бунақасини ҳам кўрмаганман. Тьерри Анри, Робер Пирес, Фредди Юнгберглар ҳақида ҳам шундай дея оламан. 8 йил давомида катта тажриба олдим ва Сер Алекснинг назарига тушдим. Пол Скоулзнинг ўйинларини кўриб, уни маҳлуққа ўхшатардим. "Бундай сифатли ўйинни ҳали кўрмаганман"... Райан Гиггз эса ўйин давомида тўпни бармоғи билан кўрсатган жойига тепиб ташлаб бера оларди, мўъжиза! Уларни машғулотда кўриш жуда ҳам қизиқарли бўлган. Исталган футболчи ўз даражасидаги клубга ўтади. Сер Алекс бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"да  эса ақлбовар қилмас куч бор эди.

- Кимнинг ўйинларини кўпроқ мақтайсиз?
- (Кулади) Бунга жавоб бериш жуда ҳам қийин. Чунки таркибнинг деярли барча футболчилари ўзларининг конкрет вазифаларини бажаришарди ва ўзгача услубга эга эдилар. Барча футболчилар кучли бўлган, чунки клуб ичидаги табият доимо тоза бўлган ва ўз ҳамма ўз доирасини билган. Видич доимо метин бошини кураш бор жойга олиб борарди. Ғалаба учун барчасига тайёр эди. Фердинанд эса бошқачароқ ўйнарди, тўпга яқинроқ, ҳаводаги курашларда мағлуб бўлмас ва узун пасларни ажойиб тарзда амалга оширарди.

"Фергюсон шундай дерди: "Яхши йигитлар. Агар чемпионатни ютмасангиз, мана шу икки аҳмоқ айбдор бўлади"

Ғалабага ўч ва ташна юраклар... Гиггз ўз ўйинлари билан доимо ёрқин таассурот қолдирар ва шерикларини қулай вазиятга чиқараверарди. Руни ўз услуби билан барчани хайрон қолдидарди, у рақибларига босим ўтказиш учун ҳар доим юқори кайфиятда бўларди. Патрис Эвра ўйин вақтида футболчиларнинг кайфиятини кўтариш учун баланд ва чиройли гапирарди. Ҳа, унинг сўнгги пайтлардаги видеоларини кўп кўряпман. Бироқ Эвранинг профессионаллиги ва супер ақлли йигит эканлигига шубҳа қилмайман. У 5 тилда гаплаша олади, шунингдек, корейс тилини ҳам билади. Унинг ташқи ҳусусиятлари ҳам қанчалик даражада профессионаллигини кўрсатади.

- Райан Гиггзнинг профессионаллигини кўп бора айтдингиз. Бироқ у доим ҳам ундай бўлмаган. Бир байрамда у Ли Шарп билан урушиб қолган ва ўзгарган.
- Сер Алекс футболчиларга қайси пайтда босим ўтказиш, қайси пайтда тартиб-интизомни тушунтириб қўйишни яхши билган.

"Биз кеча ташкил қилдик, Фергюсон эса олдимизга расмларни отди: тунги соат 2, 3, мана 4 ҳам бўлди. Унинг барча гапларини эшитиб ўтирдик"

Илк мавсумимда барчадан 15 очко олдинда эдик ва совринни ютиш учун "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боришимиз керак эди. Агарда ютганимизда орадаги фарқни 18 очкогача етказиб олардик, аммо мағлуб бўлдик. Орадаги фарқ 12 очкони ташкил қилаётганди. Кўпчилик мураббийлар бундай паллада катта ташвиш қилмайди. Бироқ Ферги анчагина асабийлашаётганди. У ёнаётганди. Ўйиндан кейинги куни Фергюсон деворга икки футболчининг кўчада айланиб юрган расмларини илди. "Йигитлар, чемпионатни юта олмасак, шу икки футболчи айбдор бўлади", - деди у.

- Уларнинг исм-шарифини айта оласизми?
- Ҳа, биламан, лекин тўғриси айта олмайман (кулади). Ғалати ҳодиса бўлганди. Биз кеча ташкил қилдик. Бироқ Фергюсон келиб, уларнинг расмларини ташлаб, тунги соат 2, 3, 4га қадар сассиқ гаплар гапирган. У мақсадига эриша олмаганди, шу боисдан жаҳли чиқаётганди. "Чемпионатни юта олмаётганимиз сабаби уларнинг кўчада ўйинқароқлик қилиб юргани бўлади. Агарда шу ондан бошлаб, кўчада яна кимнидир шундай ишларни қилиб юрганини кўрсам, совринни қўлига ҳам ушлатмайман"

"Кўплаб футболчилар Фергюсондан қўрқишарди. Бироқ Ферги ўзидан қўрққан футболчиларга меҳрибонроқ бўларди. Агарда унинг бир жаҳли чиқса, бир ҳафтада ҳам ўзига келмасди"

У шавқатсиз инсон эди. "Менга сенинг кимлигинг ҳам, қандай соврин ютганинг ҳам қизиқ эмас". Агарда сиз илк раунддан ўтишингиз керак бўлган битирувчи бўлсангиз, бундан ўтасиз. Бироқ кейинги босқичда сиз энг оғир сессияларни, машғулотларни бошлайсиз. 12 очко - катта фарқ. Кейинчалик "Вест Хэм" ва "Сток"ка қарши ўйинлардан кейин пешанадаги терни артиш учун вақт бўлди. Айтмоқчиманки, мураббий босим бериладиган вақтни ҳис қилиши керак. Сер Алекс эса зерикарли ўтган мавсумни шу тариқа ёндирганди.

- Тони Блэрнинг айтишига кўра, Сер Алекс исталган клубда юқори натижаларга эриша олиши мумкин эди...
- Бу фикрга қўшиламан. У майдонда ўйнайдиган 27 миллионернинг қалбини ёндира оладиган гапларни топа оларди. Ҳа, ўша 27 футболчининг барчаси энг яхшиси эканлигини ва бошқалардан бир бош устун бўлганини юрак-юракдан ҳис қилган. Қандай қилиб буни уддалаган экан-а?!

"Одамлар сенинг ғоянгни яхши тушуниб олиши керак. Сер Алекс эса барчасини тўғри тушунтира олган"

27 футболчининг деярли барчаси энг зўри бўлган. Мавсум давомида у йигитчиликда бўлиб турадиган доимий менежментни ўтказган ва барчани хурсанд қилиб, иштиёқ берган. У барчани бир нуқтада ушлаб турган. Айрим футболчилар ундан қўрқарди. Буни сезган Сер Алекс эса футболчиларни ажойиб тарзда бўшаштира оларди. Эртаси куни ҳали ҳам жаҳл отидан тушмаган бўлса, жуда ҳам жиддий бўлиб оларди. У сабзи ва буюмлар ёрдамида жонглёр қила оладиган ажойиб мураббий бўлган. У қачон қатъий ёки қатъийроқ бўлишни, қачон футболчини қучоқлаб, овунтира олишни билган.

- У билан гаплашган илк кунингизни эслай оласизми? Брайан Лаудруп 1998 йилда "Челси"га оғзаки келишув берганидан кейин Фергюсон унга қараб: "Мен бошқа жойда эдим, сиз "Манчестер Юнайтед"га ўтдингизми?", - деб сўраган экан.
- Ҳудди Брайан каби яхши эслайман: ажойиб суҳбат бўлган. У менинг "Манчестер Юнайтед"даги вазифаларимни тушунтириб берган, барчаси илк гаплардаёқ тушунарли бўлган. У мени жамоада қандай ўйинчи сифатида кўришини ва нималарни кутаётганини яхшилаб миямга қуйган. Раҳбар ёки сардор бўлишидан қатъий назар сиз ўзингизни яхши тутишингиз керак. Одамлар сизнинг ғоянгизни тушуна олиши лозим. Сер Алекс эса барчасини тўғри тушунтира оларди.

"Сер Алекс истеъфога чиқишини айтганида барча мухлислар "Юнайтед"га оғир бўлишини кутганди. Бу ҳам худди Арсен Венгернинг "Арсенал"дан кетишига ўхшайди"

- У 2013 йилда истеъфога чиққанидан кейин нималар ўзгарди?
- Бўшлиқ... Ҳаттоки Гиггз ҳам фаолиятини якунлаши борасида бир тўхтамга кела олмай қолди. Скоулз ҳам Фердинанд ҳам унинг кетишига кўника олмади. Чунки томонлар неча йиллар давомида бирга ишлашганди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам "Арсенал" билан бир ҳил ҳолатда. Икки жамоа ҳам тўхтаб қолган"

Жамоага ўтаётганимда Сер Алексга саволлар берганман: "Режаларингиз қандай? Яна қанча ишлайсиз? У эса камида 3 мавсум яна ишлашга тайёрлигини айтганди. Шу боисдан "Манчестер Юнайтед"га ўтгандим. Бу ҳаёт, мураббийлар келади, кетади, футболчилар ҳам жамоаларини ўзгартиради... Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз олдинга қараб интилишимиз керак. Сер Алекс истеъфога чиқишини айтганида барча мухлислар "Юнайтед"га оғир бўлишини кутганди. Бу ҳам худди Арсен Венгернинг "Арсенал"дан кетишига ўхшайди. Агарда бир инсон бир клубдаги катта бир ҳаётини ҳаётга муҳрласа, ундан кейинги вароқда албатта бир бўшлиқ юзага келади. Клуб ва футболчилар эса ўзларига келиб олиши учун вақт керак бўлади.

- Факт шундаки, Фергюсон кетганидан кейин "Манчестер Юнайтед" юқори натижаларга эриша олмади ва ҳали ҳам катта камчиликларга эга.
- Шундай. МЮ каби клуб учун мураббийларни доимо алмаштириш ҳам ноидеал иш. Ҳар бир янги мураббий ўзининг янгича фалсафасини олиб киради, янги футболчилар кўпаяди, ўз одамларини олиб келади. Булар эса вазифани қийинлаштиради.

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги вазифаси эса Сульшернинг ўз фалсафасини жамоага сингдириши бўлмоқда. Ҳа, унинг ўзгача услуби бор.

Фергюсон бор вақтида "Манчестер Юнайтед"да барқарорлик бор эди. Агарда жамоа олдинги ҳолатига қайтишини исташса, Сульшерга вақт ва имконият берилиши керак. Ҳар 2 йилда мураббийни ўзгартириш эса вазифаларга эришишни қийинлаштираверади. Фергюсоннинг "Манчестер Юнайтед"даги илк йиллари анчагина оғир ўтган. Ҳозир эса клуб "Ливерпуль" каби бир таркибни ушлаб қолишни ўрганиши керак. Айни дамда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "қизил иблислар"дан бир-икки қадам олдинда. Нимага? Чунки уларнинг коллективи анчагина қадрдон бўлиб қолди ва лойиҳа ҳам узоқ йиллик. "Манчестер Юнайтед" эса "Арсенал" билан бир хил ҳолатда, улар лойиҳани ўзгартиришлари керак. Менимча, "канонирлар" Артета билан биргаликда янги ҳаётни бошлай олишади. Чунки Микель "Арсенал" кийиниш хонаси ҳолатини яхши билади.

- Балки "Манчестер Юнайтед" бизнес-марказига айланиб қолгандир?
- Фергюсон даврида клубнинг ижтимоий тармоқларига катта эътибор қаратилмасди. У кетганидан кейин молиявий аспект бўйича кўпроқ ишланди. Фергининг кетиши клубнинг шу борадаги ишини ўзгартирди. Клубда ҳомийлар кўпайди ва улар трансферлар учун пул ажрата бошлашди. Маошлар ҳам ошди.

"70 минг инсон стадионда сенинг исмингни қўшиқ қилиб айтиши - фантастик ҳиссиёт"

Орадан 5-6 йиллар ўтди, футбол эса бошқача ривожланиш йўлидан кетди. "Ливерпуль" билан солиштирадиган бўлсак, у олиб келган футболчилар клуб маркетинги, лойиҳаси ва асосийси Клоппнинг тактикасига мос тушади. "Манчестер Юнайтед"да эса юлдузларни жамоага олиб келиб, унинг атрофида ўйинни ташкиллаштиришни исташмоқда. Бу ҳам ёмон эмас. Бироқ ҳавфли. Ўша етакчи жароҳат олиб, сафдан чиққан тақдирда, жамоанинг изчиллиги йўқолади. Солиштирадиган бўлсак, "Ливерпуль"нинг коллективлик ўйини "Юнайтед"никидан юқори. Жамоани футболчи эмас мақсад бирлаштириб туриши керак. "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги вазифаси Сульшернинг ўз фалсафасини жамоага сингдириши бўлмоқда. Ҳа, унинг ўзгача услуби бор.

- "Манчестер Юнайтед"да 3 йил давомида дарвозабон бўлишга рози бўлармидингиз? Болалигимда Рууд ван Нистелройнинг голларини ва "Олд Траффорд" "Рууд, Рууд, Рууд", деб бақираётганини кўрганман. Унинг МЮ либосидаги ўйинларини кўрганмисиз?
- Ҳа, бу ажойиб ҳиссиёт. Мухлислар билан муносабатимиз ажойиб бўлган.

"Фергюсон доимо: "Ҳавотир олманг, у қайтади", дерди"

Гол урганимда улар менинг исмимни айтиб, қўшиқ куйлашарди. Рууд ва "Олд Траффорд" ўртасидаги бу муносабатни тасвирлаш жуда қийин. Улар сизга куч беради, сиз эса улар учун жонингизни қурбон қилишингиз шарт. "Ливерпуль" ёки ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда мухлислар доимо рақибларга катта босим беради. 70000 инсон сенинг исмингни қўшиқ қилиб куйлаши - ажойиб ҳиссиёт.

- Илк мавсумингизда 2 ой давомида гол ура олмагандингиз...
- Бу жуда оғир дам эди. КПРга қарши ўйиндаги жароҳатдан кейин белимда оғриқлар пайдо бўла бошлади. Баҳона қилмайман, оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида ўйинларда қатнашганман.

"Арсенал"да барча бир оила бўлиши шарт эди"

Ҳаттоки кўча футболида ҳам гол ура олмай қолгандим. Парадоксни қарангки, "Сток"ка қарши ўйиндан кейин барчаси ўзгариб кетди. Бир қанча вақт давомида ўзимда камчиликлар сездим ва ўзимга ишонмай ҳам қолгандим. Ўшанда Фергюсон доимо: "Ҳавотир олманглар, у қайтади", дерди. У менга босим ўтказмаган. Навбатдаги голимдан кейин ичимдаги олов қайтди.

- "Манчестер Юнайтед"даги 3 мавсумингиз давомида сиз фақатгина клуб эмас, бутун бир шаҳар учун ўйнагандек бўлдингизми?
- Мен гигант клубга, ўз шаҳри, давлатидан ташқарида ҳам мухлислари кўп бўлган клубга ўтганимни билгандим. Осиё ёки Австралияда бўладиган турнеларда буни яхшигина кўриб олганман. Бундай клубларда икки томонлама яхши кўриниш керак. Агарда ғалабага эришаверсанг, ҳаётинг яхши бўлади, олдингда чегара бўлмайди. Агарда мағлуб бўлаверсанг, қўлинг калталашади. "Арсенал"да барчамиз бир оила бўлишимиз шарт эди. Натижалар бўлмаса, улар сизга руҳий томонлама қувват беришни бошлашади. "Манчестер Юнайтед" эса барча ўз аравасини ўз тортиши шарт. Бу ҳам ўзига ҳос яхши йўналиш.

Робин ван Перси, 2020 йил 26 февраль

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
31 мар 21:28:32
Sisen
2014 йил Испанияга супер гол урганди. Осмонларда учиб юрган))
   
03 апр 22:37:02
ACM Man Utd
top xujumchi edi raxmat robin van persie
   
02 апр 12:13:13
Akhmedjan Bakhtiyorovich Boboev
Ajoyib o'yin uslubiga ega. Men uchun Van Persie Messi va Ronaldudan ham yaxshi. U mening kumirim. (Kaka ham)
   
02 апр 11:01:54
CGSS
man uchun san xoin xolos
   
31 мар 21:44:03
Chelsea and Pakhtakor
raqib bögan xar doim lekin ajoyib öyinchi qattu xurmat qilaman
   
31 мар 21:25:06
Ziko N '10
Ajoyib,takrorlanmas futbolchilardan biri.
Raxmat sayt xodimlariga.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг