UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  0 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  2 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  10 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  8 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2

"Таслим бўлма, Сирож" акцияси ва футболчининг ҳолати ҳақида батафсил Янгиликлар

"Таслим бўлма, Сирож" акцияси ва футболчининг ҳолати ҳақида батафсил

"Динамо" клубининг садоқатли футболчиси, жамоа сардори бўлган Сирожиддин Сайфиевни "рак" касаллигига чалинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сайфиев футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг бу дардга чалинди. Унинг илк аломатлари 2015 йил кўзга ташланган. Дастлаб касаллик футболчининг буйрагида аниқланган. Ташхис, 3 стадия. Пулга мухтожлик сезган Сирожиддин "Динамо"да ўзи тўп тепкан йиллари учун йиғилиб қолган қарзини сўраши бекор кетган. Яқинлари ёрдамида керакли "химия"ни олгач, ўпкасидаги ўсимтанинг ярми йўқ қилинган ва касалликни ривож олиши тўхтатилган. Аммо 2016 йилда унинг бошида қаттиқ оғриқ турган ва бу касаллик уни бош қисмига ўтгани маълум бўлди. 


Даволаниш жараёнига кўп миқдорда пул кетди, бу борада унга Эркин Бойдуллаев яқиндан ёрдам берган. Шифокорлар оила аъзосига тайёр туришни айтган бир пайтда, у ўзида ирода топган ҳолда 1 ҳафта аввал дўсти ёрдамида Москвага етиб борди. 3 ва 4 апрель кунлари икки маротаба кучли кимёвий амалиётни ўз бошидан ўтказди. 

Шифоркорларни айтишларича унинг бошида 6та ўсимтадан 3тасини қисқартиришга эришилган. Яна учтаси эса ҳозирча кичик ҳолатда. Бу каби ташхис билан келган беморнинг ҳаёти унинг организмини дард билан кураша олишига боғлиқлиги айтилди. 

Барчамиз Сирожиддий Сайфиевга тузалиб кетишини тилаган ҳолда акцияни очиқ деб эълон қиламиз.

Шу кунгача унинг оила аъзолари ва яқин дўстларидан ташқари, Эркин Бойдуллаев катта ёрдам қилди. Москвага кетишидан аввал "Динамо"нинг бугунги раҳбарияти унга моддий ёрдам кўрсатганлар.

Аммо "Динамо" унга тегишли бўлган 70 миллионга яқин қарзини тезроқ тўплаб бермаса бўлмайди.

#таслимбўлмасирож акцияси доирасида 200 000 000 (икки юз миллион) сўм пул миқдоридан ортиқ пул йиғишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Бундан 3 йил аввал Камолиддин Кенжаевга 15 000 АҚШ доллари ва 20 миллион сўм миқдорида пул жамлай олган эдик. Унда имкониятларимиз катта эмас эди. Кўпчилик акциядан хабар топмаган. Бугун ОАВ ривожланиб кетди, бошқа сайтлардан ҳам шу лойиҳани қўллаб-қувватлашни илтимос қиламиз.

"Локомотив", "Олмалиқ", "Насаф", "Динамо", "Бухоро", "Обод", "JFL Tashkent" жамоалари акцияда иштирок этишларини маълум қилдилар.

Ундан ташқари, Қатардан Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам лойиҳада иштирок этишларини билдирдилар. 

Акцияни 6-турга қадар давом эттирамиз. 14-15 апрель кунлари 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шу куни мезбон клублар чипта нархларини 2000 сўмга оширсалар ва айнан шу сумма Сайфиевнинг саломатлиги йўлида ишлатсак, биронта мухлис норози бўлмаса керак. Аксинча агар тарғиботни биргаликда қилсак, ўша тур ўйинларига кўпроқ мухлисларнинг ташриф буюрадилар. 

Эртадан бошлаб акция Live кўринишида 12 кун давомида кун мавзусида туради ва унда Самарқанд ва Тошкентда ким пул йиғишга маъсул бўлиши, футболчининг ҳисоб рақами эълон қилинади.

Сайтни кузатиб боринг!


Рейтинг: +93   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика