UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  0 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  1 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  1 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  10 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  10 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  2

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси Янгиликлар

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Қатар 4:0. Фарҳод Тожиевнинг бенефиси

Бундан роппа-роса 14 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Қатар терма жамоасини қабул қилган эди.

Ўша босқичда терма жамоамизни икки нафар мураббий бошқарган. Рауф Инилеев билан бошланган саралаш турнири Миржалол Қосимов билан тугаган эди. Қатар билан баҳсга эса айнан Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида бошлаб тушган. Доҳада кечган баҳсда Бруну Метсю "бригадаси" 3:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганини ёдингизда бўлса керак. Тошкентда кечган жавоб ўйини март ойининг 28 санасида ўтказилган бўлиб, шу куни "Пахтакор" стадионида минглаб ишқибозлар жамлаган эди, дея оламиз. Фарҳод Тожиев ўзининг хет-триги билан мухлисларни хурсанд қилган бўлса, яна бир голга Анвар Солиев муаллифлик қилган. 


ЖЧ-2010 саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Қатар 4:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 

Бош ҳакам: Масъуд Моради

Голлар: Фарҳод Тожиев 34, 45+2, 53, Анвар Солиев 62

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ҳайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев (Станислав Андреев), Сервер Жепаров (Тимур Кападзе,46) Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких (Анвар Солиев, 56) Фарҳод Тожиев

Захирадагилар: Азиз Ибрагимов, Илҳом Суюнов, Темур Жўраев, Виталий Денисов

Якуний ҳал қилувчи раундда биз билан бирга гуруҳда Австралия, Япония, Бахрайн ҳам ўрин олган, ЖАРдаги мундиалга эса Австралия ва Япония тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Терма жамоамиз эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаган, қайсидир маънода инқироз юзага келган даврлар. Биз ёдга олган ўйин эса ўша саралашдаги вакилларимизнинг ягона ғалабаси ва хурсандчилиги сифатида ҳамон эсланади. 

Фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика