UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1. Нестеров йиғлаган оқшом Янгиликлар

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1. Нестеров йиғлаган оқшом

Сир эмаски, Баҳрайн терма жамоаси биз учун тарихдаги энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Бу юрт вакиллари билан доим турли мусобақаларда тўқнаш келганмиз ва аксарият учрашвувлардан уларнинг қўли баланд келганини айтишимиз жоиз. Бундан 15 йил олдин худди шу кунда ЖЧ-2010 саралаш босқчичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви бўлиб ўтган эди.

Келинг дастлаб Баҳрайн билан кечган аввалги учрашувларни натижаларига назар солсак. 2004 йилги Осиё кубогининг чорак финалида Баҳрайнга пенальтилар сериясида енгилган эдик, Аъло Хубайлнинг дарвозамизга урган икки голи ёдингизда бўлса керага. Кейингиси аламли тўқнашувда ЖЧ-2006 плей-оффида ҳакам ва ФИФАнинг нохолис қарорлари сабаб уларга яна кейинги босқич эшикларини очиб бердик. 2010 йилги мундиал саралашида эса термамизнинг йўллари учинчи бор Баҳрайн билан кесишаётганди. Қайсидир маънода улар билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор эди десак нотўғри бўлмайди.



Тошкентда Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган Рауф Инилеевнинг ўрнига унинг ёрдамчиси ва мураббийликда тажрибасини ошириб бораётган Миржалол Қосимов тайинланади. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак миллий жамоамиз Инилеев қўл остидаги сўнгги бешта учрашувда умуман гол ура олмаганини кўришимиз мумкин. Ўшанда янги мураббий олиб келинса бўлар эди-ку дерсиз. Футболимиз раҳбарлари саралашнинг ўртасида четдан бошқа бир мураббийни олиб келишни жоиз деб билишмайди, боз устига у келган тақдирда ҳам футболчиларни яхши билмасди, ўз услубини сингдиришига эса вақт кетарди. Бизни олдимизда эса кутишга ортиқча фурсат йўқ эди. Шундоқ ҳам стартдаги икки мағлубиятдан сўнг гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолгандик.

Япония сафаридан дуранг билан қайтган Қосимов бошчилигидаги термамиз ўзининг биринчи очкосини ишлаганди. Шу боисдан галдаги баҳсга футболчиларимиз пухта тайёргарлик кўришди, БААда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. У ерда дастлаб Осиё кубоги-2011 саралашидан ўрин олган БАА билан ўйинда иштирок этиб ортга кичик (1:0) ҳисобида ғалаба билан қайтишган бўлса, Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида муроса кўчасини танлашди. Бу эса уларга Баҳрайн билан беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтади, дейишимиз мумкин. Қосимов мураббийга айлангач бир қатор футболчилар маълум сабабларга кўра таркибдан тушиб қолди, Азиз Ҳайдаров, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Узоқ вақтдан сўнг эса Элдор Магдеев яна таклиф қилинди. Гарчи, бу пайтга келиб Баҳрайнда Таълал Юсуф ёки Аъло Ҳубайл каби футболчилар бўлмасада қитъада ўз даражасини сақлаб қолганди.



11 февраль куни ушбу ўйинни томоша қилиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришди, 30000дан ошиқ одам стадионда футболчиларни тинмай олқишлаб туришди. Баҳрайнликлар билан ўйинда термамизни ғалабадан бошқаси жарга етакларди. Шу боисдан одатдагидек майдонда дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишди ва бир қанча хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Афтидан натижа дурангга қараб кетаётгандек кўринганди. Бироқ, малайзиялик ҳакам Субҳиддин Солиҳнинг асосий вақтга қўшиб берган дақиқасида рақиб футболчилари жарима зарбаси ишлашни уддасидан чиқишди. Тўп ёнига яқинлашган Маҳмуд Абдулраҳмон кучли зарба билан Нестеров турган дарвозани ишғол қилади - 0:1. Яна одатдагидек терма жамоамиз сўнгги сониялар қурбони бўлди. Бу ҳолат бугунга қадар жамоамиз иштирокидаги айрим баҳсларда кузатилаётгани ачинарлидир. Манамадаги жавоб ўйинида ҳам айнан Маҳмуд Абдулраҳмоннинг ягона голи рақибнинг ғалабасини таъминлади.

Кейинги турда ўз майдонимизда Қатарни таслим қилган бўлсакда, қолган учта учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмай жуда хунук тарзда иштирокимизни якунлагандик. Жанубий Африка эса бизга узоқлик қилганди.




ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

Ўзбекистон – Баҳрайн – 0:1

11.02.2009. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 30000 томошабин.

Бош ҳакам:
Субҳиддин Солиҳ (Малайзия).

Гол: Маҳмуд Абдулраҳмон 90+4.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Анвар Ғофуров, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Виталий Денисов, 59) Одил Аҳмедов, Элдор Магдеев, Темур Кападзе (Максим Шацких, 55), Фарҳод Тожиев (Анвар Солиев, 69).

Захира: Темур Жўраев, Хайрулла Каримов, Азиз Ибрагимов, Фозил Мусаев

Баҳрайн: Саид Жаффар, Абдулла Омар, Хусайн Али Баба, Саид Аднан, Салман Иса, Абдулла Фатади (Абдулла Абди Омар, 70), Маҳмуд Абдулраҳмон, Муҳаммад Ҳубайл, Муҳаммад Салмин, Исмоил Абдулатиф (Абдулла Ал Дакил,77) Жейси Оквунванне (Давуд Саад, 89)

Захира: Аббос Аҳмад Ҳамис, Рашид Ал Аллан, Жамал Рашид, Маҳмуд Айяд

ЎЙИН ВИДЕОСИ



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика