UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Хабиб Гэтжига жавоб қайтарди, Майк Тайсоннинг жанги камар учун бўлади ва бошқа хабарлар  0 02:04ЕЧЛ. "Аталанта" чорак финалда тўхтади. ПСЖдан даҳшатли камбэк!   95 01:41Погба "Ман Юнайтед"дан янги шартнома кутяпти  2 01:27"Арсенал" "Рома" билан ўзаро футболчи алмаштириши мумкин  0 01:20"Милан" Бакайокони қайтармоқчи  0 01:14"Уотфорд" Сарр учун "Ливерпуль"дан 40 млн фунт талаб қиляпти   1 00:59"Ким 3 бўлак нонни нутелла билан истеъмол қилса, заҳирада қолади" — Нагельсманн  4 00:52"Рома" Пеллегрини учун янги шартнома тайёрламоқда  0 00:14"Ман Сити" Сандрони харид қилиши мумкин  3 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:54Заа Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи  1 23:31"Сосьедад" Эдегор билан хайрлашди, у Мадридга қайтади  1 23:20"Спартак" Лала учун курашда етакчилик қиляпти  0 23:05ЕЧЛ. "Аталанта" — ПСЖ: Неймар, Икарди ва Сапата асосий таркибда!   34 22:47Ловрен: "Янги мавсумни ғалаба билан бошлаш яхши"  1

Тарихда шу кун. Франция - Ўзбекистон - 4:0. Погба, Умтити, Зумага қарши майдонга чиққан Сергеев, Махсталиев, Собирхўжаев Янгиликлар

Тарихда шу кун. Франция - Ўзбекистон - 4:0. Погба, Умтити, Зумага қарши майдонга чиққан Сергеев, Махсталиев, Собирхўжаев

2013 йил Туркия мезбонлик қилган, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган 7 йил аввалги учрашувни ёдга оламиз.

Ўшанда Пол Погба, Самуэл Умтити, Курт Зума каби футболчилардан иборат Франция терма жамоасига қарши ўзимизнинг маҳаллий футболчилар Игорь Сергеев, Аббосбек Махсталиев, Тохиржон Шамсиддиновлар тўп тепган эди. Чорак финалгача Янги Зелландия, Хорватия, Уругвай, Греция каби жамоаларнинг тўсиғидан ўтиб келганди. Ёшларимиз ярим финал остонасида мағлубиятга учраган бўлсада, мазкур ёш тоифасида илк бор жаҳоннинг кучли саккизлигидан жой олишганди. 

U 20 Жаҳон чемпионати. Туркия.

U 20 Франция 4-0 Ўзбекистон

Голлар: Яя Саного, Пол Погба, Флорян Товен, Курт Зума.

U 20 Ўзбекистон: А. Омонов, М. Фомин, Т. Шамсиддинов, А. Абдуллаев, А. Махсталиев, В. Козак, С. Собирхўжаев (К. Кападзе 65ʼ), М. Убайдуллаев, Д. Туропов (Ж. Машарипов 59ʼ), И. Сергеев, А. Юсупов (З. Ўринбоев 59ʼ).

U 20 Франция: А. Ареола, Л.Динь (П. Поломат 78ʼ), С. Умтити, К. Зума, Г. Кондогбиа (А. Нгандо 62ʼ), П. Погба, Ф. Товен, Ж. Верету, Я. Саного, Ж. Баэбек (А. Бозетти 70ʼ).


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси: 11. Абдулазиз Юсупов, 17.Игорь Сергеев, 5. Максимилян Фомин, 16. Азамат Абдуллаев, 1. Асилбек Амонов, 7. Владимир Козак (сардор)

20.Муҳсин Убайдуллаев, 8.Диёр Туропов, 18.Сардор Собирхўжаев, 2.Тоҳиржон Шамсиддинов, 6.Аббосбек Махсталиев.


Франциянинг ушбу ёшдаги жамоасида тўп тепган Пол Погба бир йил ўтиб Бразилиядаги Жаҳон чемпионатида энг яхши ёш футболчи дея эътироф этилган. Люк Динь ва Самуэл Юмтити бир неча йилдан сўнг "Барселона" сафида совринларга эга чиқди. Дарвозабон Ареоля эса бугунги кунда Зидан бошқарувидаги "Реал Мадрид" жамоасининг аъзоси ҳисобланади. 


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штаби. Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўсмирларимизга устозлик қилган Аҳмаджон Мусаев ва Алексей Евстафеев. Унинг ёнида айни пайт ўсмирлар терма жамоамизни бошқараётган Олим Шокиров. 



Турнир давомида оғир жароҳат олган Жамшид Искандеров ва Бобур Йўлдошев чорак финал учрашувини трибунадан кузатишга мажбур бўлишганди. Мексикадаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси Сардор Раҳмоновни танидингизми?




Шу куни Погба етакчилигидаги Франция биринчи бўлимни ўзидаёқ ўйин масаласини ҳал қилганди. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+3   
06 июл 17:18:46
Феномен
Эслаб юришадида бола пакирлар шундай футболчиларга карши уйнаган эдик деб
+2   
06 июл 19:04:11
PITSTOP
Бизни футболчилар ўша ердан юлдузчани ёқиб келганлар)
+1   
06 июл 20:07:46
Abdusalom Mirzayev
Islom Jurayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ular qayerdayu biznikilar qayerda xozir
Бизни болалар тагига мошина олишди, қўш қўш қилиб дўконлар очиб қўйишди, ҳа энди буёғи ўзбекчилик, очдан ўлмаса бўлдида.
+1   
06 июл 19:58:47
Кatar-2022
Agar klublarimizni hech bo'lmaganda yarmiga ispan, golland, nemis murabbiylari tayinlansa, bunaqa o'yinchilarimiz yo'qolib qolishmaydi.
+1   
06 июл 18:52:57
Islom Jurayev
Ular qayerdayu biznikilar qayerda xozir
+1   
06 июл 17:58:12
Jasur/Barselona/Bunyodkor
Geografiyadan xabari yoq odamga Fransiya davlati Afrikada joylashgan disez tarkibi korib 100% ishonadi.
   
08 июл 22:20:44
Аташ Авезов
А
   
07 июл 12:08:10
Sunnat RM
Jasur/Barselona/Bunyodkor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu yil Real chempionlikka munosib oyin korsatvotti tabrikliman, chempion bolishga haqli.
Rahmat aytganingiz kelsin.
   
07 июл 07:58:24
Jasur/Barselona/Bunyodkor
Sunnat RM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Soģ bòling barsaga omad oqibat yuqolmasin
Bu yil Real chempionlikka munosib oyin korsatvotti tabrikliman, chempion bolishga haqli.
   
06 июл 21:42:18
BOBUR LIVERPOOL
Bizadayam talant futbölchilar bor köp prösta ularni yig'ish kerak mahalalarda chempionat qilib yutganlardi ichidan terib trinrofka qilib turib wu paxtakormi lakamativ shula bilan öynatish kere keyin köramizda
   
06 июл 21:41:45
фахриддин алимов
Махсаталиев яхши уйинчи эди. Тез сунди.
   
06 июл 21:00:16
Sunnat RM
Jasur/Barselona/Bunyodkor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rahmat e'tirof uchunn.
Soģ bòling barsaga omad oqibat yuqolmasin
   
06 июл 20:21:44
kasimovich
Ҳозирги тафовут! Эҳ бизнинг футболчиларни кўриб ичинг ачишиб кетади! Бизни футболни 1ТИЙИНлик ўрни йўқ!
   
06 июл 20:07:48
Abdusalom Mirzayev
Islom Jurayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ular qayerdayu biznikilar qayerda xozir
Бизни болалар тагига мошина олишди, қўш қўш қилиб дўконлар очиб қўйишди, ҳа энди буёғи ўзбекчилик, очдан ўлмаса бўлдида.
   
06 июл 20:07:31
Abdusalom Mirzayev
Islom Jurayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ular qayerdayu biznikilar qayerda xozir
Бизни болалар тагига мошина олишди, қўш қўш қилиб дўконлар очиб қўйишди, ҳа энди буёғи ўзбекчилик, очдан ўлмаса бўлдида.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг