Таниқли рус шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди

Оқил Абдубарноев
19 мар 2024
Россиялик шарҳловчи ва блогер Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди.

Таъкидланишича, Уткиннинг юраги билан боғлиқ муаммолар бор эди.

Уткин НТВ ва "НТВ+" телеканалларида шарҳловчи сифатида танилган. 2010 йилдан 2015 йилгача у "НТВ+" спорт каналларида бош муҳаррир бўлган. 2015 йилнинг 1 ноябридан 2016 йилнинг 5 февралигача "Матч ТВд"а ишлаган.

Василий телевизорда "Футбол клуби" дастурини олиб борди, кейинчалик YouTube'да чиқа бошлади.

Шунингдек, у "Эгриси" медиа футбол клуби бошлиғи эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sports.ru