
35 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган юртимизда истеъдодлар жуда кўп. Фақат уларни ўз вақтида кўра билиш ва шароит яратишимиз керак. Шу мақсадда учта клуб, "Пахтакор", "Одил Аҳмедов ФА" ҳамда Тошкент футбол академияси ҳамкорлигида "Холланд Лойиҳаси"ни ишга туширдик. Нима учун Холланд? Бу футболчи ҳақида каналимда ўқишингиз мумкин. Кичик бир қишлоқдан чиққан. Лойиҳадан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистонда селекционерлар қадам босмаган ҳудудларда оммавий футбол бўйича тадбирлар ўтказиб, у ердаги бўладиган бўлса, яхши истеъдод эгасига имкон бериш. Агар футболчи топилмаса, бундан фожеа ясаш керак эмас, қишлоқ аҳли учун байрам ўтказганимиз қолади.

Бизни Четсу маҳалласининг раиси, Сайфиддин ака кутиб олдилар. Қишлоқда 3та мактаб бор экан. Ҳар бир мактабдан 10 нафаргача 3 ва 4-синф ўқувчилари майдонга келдилар. Эсдалик совғаларини бериб, майин ёмғир остида футбол учрашувимизни бошладик. Кетишдан аввал, битта яхши акахонимиз томонидан бозорлик қилиб олинган эди. Футбол тугагач, раис бува билан уни маҳаллий аҳолига тарқатдик. Табиат қўйнида ташкил қилган тадбиримиз, аввало ўзимизга манзур келди. Бу қишлоқдан водийга қатнайдиганлар ҳар куни ўтишади. Ўзим илк маротаба 1999 йилда Қамчиқ давонидан ўтганман. Ҳар сафар, Тангатопди кўчасини ичида нима бор йўқлиги билан қизиқарди.
Лойиҳа кенгайиб боришига ишонаман. Биринчи нишона сонидан кейин, бу хайрли ишда иштирок этиш истагини билдирганлар сони ошди. Кейинги сафарларимизда, мухлислар таниган футболчи, мураббий, ОАВ ходимларини ҳам ўзимиз билан олиб боришни ният қилганмиз.
Кўп ёзмаймиз, қисқача видеода кўриб қўйишингиз мумкин.



