UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Танаффус тугади: "Ювентус" - "Интер" ва А Серия 31-тур ўйинлари ҳақида Янгиликлар

Танаффус тугади: "Ювентус" - "Интер" ва А Серия 31-тур ўйинлари ҳақида

Терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан сўнг, клублар футболи яна қайтмоқда.

А Сериянинг навбатдаги тури ҳам қизиқ беллашувларга бой бўлиши кутилмоқда. "Ювентус" - "Интер", "Аталанта" - "Наполи" ва албатта Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" иштирокидаги ўйинлар ўзбекистонлик ишқибозларнинг ҳам эътиборини тортиши турган гап. 


"Ювентус" - "Интер"

Туринликлар ярим ҳимоячиси Маккени ҳамон даволаниш билан оввора. Пеллегрини эса сариқ карточкалари сони сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Бироқ Локателли ва Бонуччи сафга қайтди, лекин ўйинни асосий таркибда бошлашлари аниқ эмас. Ҳужумда яна Влахович ва Мората жуфтлигини кўрсак керак, клубни тарк этиши кутилаётган Пауло Дибала эса захирада қолдирилади. "Интер"дагилар Лаутаро ва Брозович спорт формасини тиклаб улгуриши ва ўйинни асосий таркибда бошлашидан умидвор. Де Врейнинг тақдири эса ўйин куни ҳал бўлади.

А Серия доирасидаги аввалги учрашувда 1-1 ҳисоби қайд этилган. Қизиғи, букмекерларнинг фикрига кўра, баҳс Туринда ўтса ҳам фаворит "Интер" экан. Бироқ фикримизча, "Ювентус" ўз уйида, қўшимчасига мусобақа жадвалидаги ҳозирги ҳолатида кўпроқ таваккал қилади ва дурангга рози бўлмайди. "Интер" эса мабодо дуранг натижа қайд этилса, унчалик хафа бўлмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.


"Лацио" - "Сассуоло"

Педронинг йўқлиги римликлар учун жиддий йўқотиш. Шунингдек Раду ва Луис Фелипенинг ҳам майдонга туша олиши сўроқ остида. Бундай вазиятда Маурицио Сарри рақобатбардош ҳимоя чизиғини қура олиши анчайин мушкул вазифа. Ҳимоядаги муаммоларни қисман бўлсада ёпиш учун Патрик жангга ташланади, ҳужумда эса Педрони Цакканья алиштиради. "Сассуоло"да ҳам ҳимоя билан муаммолар мавжуд. Дисквалификация муддати ўтиб, Распадори сафга қайтмоқда ва у асосий таркибда бўлиши деярли аниқ.

Ўтган сафар "Сассуоло" ўз майдонида 2-1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафар ҳам "Лацио" букмекерларнинг фикрига кўра фаворит. Дербида кўрсатилган ўйиндан кейин Сарри шогирдлари мухлисларини хурсанд қилиш учун икки баробар куч билан ҳаракат қилишлари аниқ. Бироқ "Сассуоло"ни осон рақиб деб бўлмайди ва хулоса чиқаришга шошилмаслик зарур.


"Аталанта" - "Наполи"

Жан Пьеро Гасперинининг кайфияти жойида бўлса ажабмас. Сабаби Заппакоста дисквалификациядан қайтмоқда, Руслан Малиновский ва Алексей Миранчук жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Дуван Сапата эса ҳамон лазаретда, шунинг учун ҳужумнинг олдинги чизиғига Жереми Бога йўл олади. Лучано Спаллетти эса муаммолардан қутилгани йўқ. Ди Лоренцо ҳали жароҳатидан қутилганича йўқ, қўшимчасига Зельински терма жамоада жароҳат олди. Петанья ва Уна ҳам шундай сабаб билан ўйинни четдан кузатишади. Ҳимоя чизиғида Занолини кўришимиз эҳтимоли юқори, марказда эса - Лоботка.

Неаполда жамоалар ҳужумкор, ёрқин футбол намойиш этишган ва 3-2 ҳисобида "Аталанта" ғалаба қозонганди. "Бергамасклар" ҳозир ҳам яхши натижалар қайд этмоқда ва ушбу жуфтликда мезбон фактори эвазига ҳам фаворит сифатида қаралмоқда. Бироқ неаполликлар титул учун кураш олиб бораётган клублигини унутиб қўймаслик зарур. Назаримизда, ушбу баҳсда голлар кўп бўлади.


"Сампдория" - "Рома"

Катта эҳтимол билан Экдал бу беллашувда "Сампдория"га ёрдам бера олмайди. Бу эса Ринконга асосий таркиб "эшикларини" очади. Габбьядини ҳамон жароҳатланганлар қаторида, Сабири Сенси билан биргаликда Капутодан орқароқда, марказдан жой олади. Жозе Моуриньо эса дербидаги ғалабадан кейин яхши кайфиятда ва муҳими йўқотишларсиз ушбу баҳсга етиб келяпти. Таркиб дербидаги билан солиштирганда жиддий ўзгармаса керак. Фақатгина Заньоло ҳужумчи ортига тушиши мумкин.

Сўнгги бор ушбу жамоалар тўқнашувида 1-1 ҳисоби қайд этилган. Бўлакак беллашув Генуеда бўлсада, "Рома" фаворит ҳисобланмоқда. "Жалоросси" сўнгги вақтларда ўйинини чиндан яхши томонга ўзгартира олди. Мезбонлар эса бундай ҳолат билан мақтана олмайди. Шу сабабли ҳам Паоло Занетти шогирдларига осон бўлмайди.


"Милан" - "Болонья"

Барча футболчилар Пиоли ихтиёрида ва жангга шай ҳолатда туришибди. Фақатгина Златаннинг ҳолати сўроқ остида, аммо у катта эҳтимол захирадан ўйинни кучайтириш "қуроли" сифатида кўрилмоқда. Ҳозирда Леао-Жиру жуфтлигини ажратиш унчалик ҳам ақлли қарор бўлмайди. "Болонья"да эса бош мураббий Синиша Михайловичнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммо сабаб баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Шунингдек, Сансоне ва Бонифаци жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олишмайди. Ҳужумда бор умид яна Марко Арнаутовичнинг бир ўзидан.


Жамоаларнинг охирги тўқнашувида "Милан" сафарда 4-2 ҳисобида зафар қучган. Бу сафарги беллашувдан аввал ҳам фаворит айнан миланликлар. Мезбон фактори ва рақибнинг ҳолати ҳам бунга туртки бўлмоқда. "Болонья" бугунги ҳолатида номдор рақибга жиддий муаммо туғдириши мушкул вазифа.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика